"Жуда хавфли рақиб. "Лион" футболчилари бўш ҳудудга эга бўлишган заҳоти тезкорлик билан ҳужумга ўтиб кетишади. Шу боисдан анчагина диққатли бўлишимиз керак. "Манчестер Сити"га қарши ўйинни кўриб ушбу жамоага қарши ўйин қийин бўлишини билдик. Ўзимизга қаттиқ ишониб юбормаслигимиз керак. Шу билан бирга баҳсга яхши тайёрланишимиз лозим", - деди мураббий.
"Барселона"нинг "Лион"га қарши ўйинлари 2019 йилнинг 19 февраль ва 13 март кунлари ўтказилади.