08 мар 2019 16:47

УЕФА ПСЖ дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида тушунтириш берди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
УЕФА ташкилоти ўз расмий сайтида ҳакам Дамир Скомина "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда ПСЖ дарвозасига белгиланган пенальти борасида тушунтириш берди.

"Видеоассистент такрорий лавҳаларни ўрганиб чиқиб, бош ҳакамга вазиятни кўришни маслаҳат берди. Чунки бош ҳакам ўйин пайтида вазиятни англай олмай қолганди. У такрорий лавҳа орқали чизиқ олдидаги ҳолатни томоша қилди.

Бош ҳакам вазиятни кўрганидан сўнг, масофа узоқ эмаслиги ва зарба қўққисдан берилмаганини тасдиқлади. Ҳимоячининг қўли танага бирлашмаган эди, шу сабабли тўп йўналишини қўл ўзгартирди. Ҳакам шунинг учун пенальти белгилади.

Юқорида тилга олинган барча қарорлар VAR протоколи бўйича қабул қилинган" - дейилади УЕФА расмий сайтида.

Манба : UEFA
Бу хабар билан бўлишинг:
  +37 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика