15 янв 2019 02:45

Туре: "Сульшер Погбага "Манчестер Юнайтед" етакчиси бўлиш имкониятини берди"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Яя Туре Поль Погбанинг ўйини борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча, энди Погба ўз мураббийига яна ҳам кўпроқ ишонади. Сульшер Погбага жамоанинг етакчиси бўлиш имкониятини берди. Бу учун унда барча сифатлар бор. Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатидаги ўйини гапимга яққол мисол бўла олади. Мен уни кийим алмаштириш хонасида шериклари билан жамоа ўйини тўғрисида гаплашган клипни кўрдим. Ҳаммаси ажойиб чиқибди. Погба ўз мураббийи билан алоқа ўрнатиш имкониятига эга бўлишни хоҳлайдиган ўйинчилардан бири. Унинг ўйинлари жуда яхши таассурот қолдирмоқда ва шундай етакчиларнинг юқори даражада ўйин намойиш этиши МЮ ва унинг мухлислари учун яхши", — дея Туренинг сўзларини келтиради Sky Sports нашри.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли француз Жозе Моуриньо истэъфосидан кейин АПЛда 5та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4та гол ва шунча голли узатма ёздириб қўйишга улгурди.

Манба : Sky Sports
Бу хабар билан бўлишинг:
  +10 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика