AS хабарига кўра, агарда футболчи клуб билан шартномасини узайтиришдан бош тортса, ёзда 26 ёшли данияликни бошқа жамоага кетказиб юборишга тайёр. Ҳозирда Эриксенга "Реал" жиддий даъвогарлик қилмоқда.
Бу мавсумда Эриксен "Тоттенхэм" таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 6 гол урди ва 9 голга ассистентлик қилди. Унинг жамоа билан шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи 80 миллион еврога нархланмоқда.