08 дек 2018 11:34

Тожикистон МТЖ Усмон Тошев бошчилигида йиғин ўтказмоқда

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Тожикистон миллий терма жамоаси шу кунларда Доҳада машғулот олиб боряпти.

Бу жамоа Осиё Кубогида иштирок этмайди, шунга қарамай келажакни ўйлаб хорижда йиғин ташкил этишни маъқул кўрди. Яқинда Тожикистон олимпия терма жамоасини ҳамюртимиз Усмон Тошев қабул қилиб олгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича, Усмон Қудратович миллий терма жамоани ҳам бошқаряпти. Чунки тожикиклар айнан Тошев қўл остида машғулот ўтказишмоқда. Ён қўшниларимиз эртага Яман билан ўртоқлик ўйини ўтказишлари лозим эди, бироқ Яман терма жамоаси Доҳага етиб келмагани сабабли учрашув бекор қилинди.

Манба : Тожикистон ФФ
Бу хабар билан бўлишинг:
  +16 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика