UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  8 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  2 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  17 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  6 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12

Суперлига. 14-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. 14-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Сурхон" клуби бу тур Бекободда "Металлург"га қарши ўйнади ва бир киши кам бўлиб ғалабага эришди. Термиз клуби 59-дақиқадан бошлаб 10 киши бўлиб қолди ва шунга қарамай сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб сафардан ўта муҳим 3 очко билан қайтди. Шу боис Баҳром Ҳайдаров championat.asia сайти талқинига кўра 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сўғдиёна" бу тур Олмалиқда "Навбаҳор"ни қабул қилди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди - 1:0. Ушбу баҳсда мезбонлар посбони Милан Митрович жуда яхши ўйнади. У беллашув давомида жамоасини бир неча бор муқаррар голлардан сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 14-турнинг энг яхши дарвозабони Милан Митрович бўлди.  



Бу турда "Андижон" ярим ҳимоячиси Владислав Васильев бурчак зарбасидан тўпни тўғри "Қизилқум" дарвозасига киритди ва тур голи муаллифига айланди. 




Юқорида таъкидланганидек "Сурхон" бу тур "Металлург"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу куни термизликлар сафида Жасур Холтўраев жуда фаол ўйнади ва айнан унга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам "Металлург" дарвозасига пенальти белгилади. Ўша пенальтидан урилган гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Жасур Холтўраев championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




Coca Cola Суперлига. 14-тур рамзий терма жамоаси        


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика