UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  2 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  15 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  29 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  7 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   16 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4

Сречко Катанец: "Бугунги ўйинимиздан қониқдим, кимдир қониқмаган бўлса, бу уларнинг муаммоси" Янгиликлар

Сречко Катанец: "Бугунги ўйинимиздан қониқдим, кимдир қониқмаган бўлса, бу уларнинг муаммоси"

Осиё кубоги нимчорак финал босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд учрашувидан сўнг миллий жамоамиз бош мураббийи Сречко Катанец ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси Аббосбек Файзуллаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Аббосбек, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Улар ғалабага лойиқ эдилар. Стадионда ва телевизор орқали бизни кўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман. Шу сабаб ҳам улар учун боримизни бердик ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдик.

- Аббосбек, бугун ҳам ҳужумчисиз ўйнадик. Сиз ўйин давомида ўз позициянгизни ўзгартириб турдингиз. Бу сизга қийинчилик туғдирмадими? Ўзингизга қулай позицияда ўйнаганингизда балки яхшироқ ҳаракат қилардингиз?

- Асосийси жамоага ёрдам бериш. Бугун олдиндаги учлик яхши ҳаракат қилди. Позицияларни тез алмаштирганимиз учун таиландлик ҳимоячилар чалғиб қолишди. Бу тактика жуда фойдали бўлди дея оламан.

- Аббосбек, ўйиннинг бошида сизни икки марта қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам эса бунга эътибор бермади. Бу шароитда ўйнаш сизга қийин эмасми? Ўйин охирида нега алмаштирилдингиз? Чарчоқ сабабми ёки тактик қарор туфайли?

- Ёшлигимдан шунга ўрганиб қолган. Раҳматли тоғам доим менга агар юқори даражада ўйнамоқчи бўлсанг, ҳар доим характер кўрсатишинг керак дердилар. Ўйин охирида чарчаб қолдим. Менинг ўрнимга янги футболчи тушгани яхшироқ эди.

- Аббосбек, кейинги рақибимиз Қатар. Қатар ҳам Таиланд каби иккита марказий ҳимоячи билан ўйнайди. Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?

- Қатарга қарши ўйин жуда қизиқарли бўлади, чунки улар ўз уйларида ўйнашади. Ҳозир тикланиш жараёнини тўғри ўтказиш керак. Эртадан Қатарга қарши ўйинга тайёрланишни бошлаймиз.

Аббосбек Файзуллаевга барча саволлар берилгач, матбуот анжумани Сречко Катанец билан давом эттирилди.


- Сречко Катанец, ўйин ҳақидаги фикрингиз қандай?

- Ўйин менга жуда ёқди. Футболчиларимнинг ҳаракатидан қониқдим. Улар яхши ҳаракат қилишди. Мухлисларга раҳмат, уларни хурсанд қилдик деб ўйлайман. Биринчи бўлимда бир неча гол киритишимиз мумкин эди. Кейинги ўйинда бугунги каби имкониятларни кўкка совурсак, кейинги босқичга ўтишимиз қийин бўлади.

- Жаноб мураббий, Қатарга қарши ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Қатар ушбу Осиё кубогида ютқазмаган. Бу сафар ҳам улар фақат ғалаба қозониш учун ўйнашади. Мен ўз жамоамга ишонаман. Уларнинг ҳаракатларидан қониқмоқдаман. Бугун ҳам ўйиндан олдин бизда баъзи муаммолар бор эди. Кўп футболчиларда қандайдир вирус бор эди. Шукуров ҳам айнан шу сабаб ўйинни ўтказиб юборди. Биз шу ҳолатда ҳам яхши ўйнадик. Нега Қатарни ҳайрон қолдира олмаслигимиз керак?

- Жаноб мураббий, ғалаба билан табриклайман. Кўп футболчилар жароҳат олишмоқда. Бугун Отабек Шукуров шамоллаб қолгани ҳақида хабар чиқди. Қатар жуда иссиқ давлат, бу қандай бўлгани қизиқ. Жисмоний тайёргарлик бўйича масъул шахслар ёки докторлар ишидан қанчалик қониқмоқдасиз?

- Ҳаммаси яхши. Уларнинг ишидан қониқяпман.

- Жаноб Катанец, ғалаба билан табриклайман. Бугун жамоанинг биринчи бўлимдаги ўйини яхши чиқди. Аввалроқ, бўйи пастроқ ўйинчиларга ишонмайман деб айтгандингиз. Бугун иккинчи бўлимда жуда кўп бўйи паст футболчилар майдонга тушди. Демак ўзбек футболчилари сизнинг фикрингизни ўзгартира олдими ёки бошқа сабаб борми? Иккинчи саволим, бугун ҳужумчисиз ўйнадингиз. Сергеев жароҳат олганда ҳам, бугун ҳам Амонов ва Абдихолиқовдан фойдаланмадингиз. Уларни нега мусобақага олиб келгансиз? Буни мухлислар сўрашмоқда.

- Фикримча, сиз бугунги ғалабимиздан хурсанд эмасдек таассурот қолдиряпсиз. Ҳужумчисиз ўйнаган бўлсак ҳам олдиндаги учта ўйинчи бугун яхши ҳаракат қилди. Сал камтарроқ бўлайлик. Терма жамоа ичкарисидаги муаммоларни кўпчилик билмайди. Биз дунёнинг энг зўр жамоаси эмасмиз. Бугунги ғалабамиздан қониқишингиз керак. Ишонинг, бу осон эмас. Охирги пайт футболчиларимизда ўйин амалиёти кам эди. Машарипов охирги олти ой ичида қанча ўйин амалиётига эга бўлганини биласизми? Шундай ҳолатдан кейин унинг бугунги кўрсатган ўйини олдида шляпамни ечаман. Баъзида, Бразилия ёки Аргентина терма жамоаси мураббийиманми деб ўйлаб қоламан. Ҳозир имкониятларимиздан келиб чиқиб ҳаракат қиляпмиз. Сал камтарроқ бўлишимиз керак.



- Жаноб мураббий, айни дамда неча нафар футболчи жароҳат сабаб ўйнай олмаяпти?

- Яхши савол. Биласизми Эронга қарши ўтказилган ЖЧ саралаши доирасидаги ўйиндаги асосий таркибдан Шомуродов, Сергеев, Алиқулов, Алижонов ва Насруллаев бугун майдонга тушмади. Уларнинг барчаси асосий таркиб ўйинчилари. Шомуродовни жамоага далда бўлади дея қайдномага киритмоқчи эдик, аммо "Кальяри" бунга рухсат бермади. Мен ўз ишимни жуда яхши биламан. Футбол бу шунчаки ўйинчиларни позицияларга жойлаштириб чиқиш эмас. Мен бугун қайд этган натижамиздан мамнунман. Юқорида саналган ўйинчиларнинг бирортаси Қатарга қарши ўйинда майдонга тушмайди.

- Терма жамоада дебют қилган Диёр Холматовнинг ўйини ҳақида гапирсангиз...

- Диёр бугун жуда зўр ўйнади. Айнан унинг ҳаракатлари сабаб майдон марказига келган иккинчи тўпларнинг деярли барчасига эга чиқдик. Диёр техник жиҳатдан жуда кучли. Унинг келажаги порлоқ. Терма сафида Зафармурод, Абдуқодир ва Аббосбек каби ёш ўйинчилар ўйнашмоқда. Бу албатта яхши.

- Қатарга қарши қандай тактика танлайсиз? Уларнинг ҳимояси жуда кучли. Балки бу ўйинда бизга ҳужумчи керак бўлар?

- Ўйинда кўрасиз. Қатарда икки жуда кучли ўйинчи бор. Улар учта марказий ҳимоячи билан ўйнашади. Кеча иккита ҳимоячи билан ўйнашга ўтишлари билан муаммога дуч келишди. Биз ҳам бу ўйинда ҳар хил ўйин кўрсатамиз. Мен ўртадаги балансни топишим керак. Мен терма жамоа тактикаси билан ҳазиллаша олмайман. Бугун мен ўйинимиздан қониқдим, кимдир қониқмаган бўлса, бу уларнинг муаммоси. Мен ўйиндан олдин мотивация беришни ёқтирмайман. Лекин бугун йигитларга ўйиндан олдин биринчи навбатда ўз ўйинларидан қониқиш ҳосил қилишлари кераклигини тушунтирдим. Ўйинчилар ўз максимумларида ҳаракат қилишса, муаммо бўлмайди. Мағлуб бўламизми, ғалаба қозонамизми, ОАВ буни икки кун ёзади. Кейин ҳаммаси унутилади.

Рейтинг: +99   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика