22 июн 03:46

Сергей Лебедев: "Биз вақтни чўзганимиз йўқ"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"ФарДУ" бош мураббийи Сергей Лебедев Про лига 10-тур доирасидаги "Олимпик"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— Ўйин қийин ўтди. Тезкор гол урдик, аммо шундан сўнг бироз хотиржамликка берилдик. Фойдала олмаган вазиятларимиз ҳам бўлди. Яхши, ёш ва ҳаракатчан жамоа. Биз учун ҳозирда натижа муҳим эди. Энди буёғига олға ҳаракат қиламиз.


— Вақтни чўздинглар.

— Жароҳатлар, алмаштиришлар бўлди. Биз вақтни чўзмадик, бундай нарса бўлгани йўқ.

— Режаларингиз қандай?

— Биринчи давра якунланиб олсин. Албатта, тайёргарлик бўлади. Таркибни кучайтириш ҳам амалга оширилади. Бизнинг энг катта муаммоимиз вазиятлардан фойдаланишдир.

— Бугунги ўйинда шогирдларингизда кўрмаган нарсангиз?

— Агар ўйинчи тўлиқ борини бериш билан ҳаракат қилса, ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ҳамма ҳаракат қилди. Натижага эришдик, агар тескариси бўлганда бошқача бўларди. Йигитлар ва бугун ўйинга келган мухлисларга раҳмат.


Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +3 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

+1
22/06 07:13
Исмаилов Муродбек
Команда яхши шаклланди, бир оз сабр қилинса хаммаси яхши бўлади. Сергей Лебедев яхши инсон ман унга ишонаман.
0
22/06 17:36
Ardito
Ikkinchi davrada Lebedev, Berdiyev Neftchi murabbiylar shtabida!
Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика