"Қироллик клуби" Македония терма жамоасининг 19 ёшли футболчиси учун 20 млн. евро тўлашга тайёр. Бу пулнинг 5 млни трансфер амалга ошганида, қолгани Элмаз "Реал" сафида дебют қилганида тўлаб берилади.
Хавбекнинг "Фенербахче" билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади. Битимдаги товон пули - 23 млн. евро.
Жорий мавсум Элмаз Туркия чемпионатининг 14та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол уришга муваффақ бўлди.