10 фев 2019 11:29

"Қўқон-1912": Нўъмон Ҳасановни табриклаймиз

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Бугун "Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасановнинг туғилган куни. Бугун Нўъмон Нурматович ўзларининг 48 ёшларини қарши олмоқдалар.

Шу муносабат билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ҳамда мухлислар номидан у кишини чин юракдан табриклаймиз. Нўъмон Ҳасановга сиҳат-саломатлик янги мавсумда омад тилаб қоламиз.

Қўқонлик футбол ишқибозлари терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионати саралаш босқичларидаги биринчи гол муаллифи бўлган Нўъмон Ҳасановни ўзгача бир шараф билан тилга олишади. Қўқонликлар фахри бўлган Нўъмон Ҳасанов ўзбек футболида ўзига хос ном қозонган мутахассислардан бири саналади.

Нўъмон Нурматович футболчилик фаолиятида улкан ютуқларни қўлга киритган.

Бугунги кунда мураббий сифатида ишлаётган Нўъмон Ҳасановнинг шуҳрати футболчилик фаолиятида мавқеидан кам эмас.



Манба : kokand1912.uz
Бу хабар билан бўлишинг:
  +8 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика