"Кекса синьора" Ироқ терма жамоаси ҳужумчиси Моҳанад Алини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълумотларга кўра. "Ювентус" Моҳанад Алининг трансфер ҳуқуқларига эгалик қилувчи "Ал-Шорта" клубига футболчи учун 900 минг евро таклиф қилган. Ҳужумчи бунгача "Галатасарой", "Бенфика", АЕК, "Славия" (Прага), "Ал-Айн" ва "Генк" клубларининг 600-800 минг евро атрофидаги таклифларини рад этди.
18 ёшли футболчи Осиё Кубогида 2та гол уришга муваффақ бўлди. Моҳанад Али ҳозиргача Ироқ терма жамоаси сафида 15та учрашув ўтказиб, рақиб дарвозасини 8 марта ишғол қилди.
Олдинроқ, Осиё Кубогининг бошқа юлдузи Сардор Азмун "Зенит"га ўтиши мумкинлиги, унга эгалик қилувчи "Рубин" 10 млн. евролик таклиф олгани эълон қилинган эди.