Бу ҳақда турнир матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда хабар берди. Роналду мавсум давомида 15 марта учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. У Саудия Арабистони Премьер-лигасида жами 30 ўйин ўтказиб, 25 та гол урди ва мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди.
Португалия терма жамоаси ҳужумчиси февраль ойида 40 ёшга тўлди.
"Ал Насср" мавсум якунида учинчи ўринни эгаллади. "Ал Иттиҳод" чемпионликни қўлга киритди, "Ал Ҳилол" эса иккинчи поғоанини эгаллади.