30 ноя 2018 18:01

"Навбаҳор" 2 йилдан сўнг ўз майдонида ютқазди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Суперлиганинг 32-турида "Навбаҳор" клуби "Локомотив"ни қабул қилиб 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу тариқа, "Навбаҳор"нинг ўз майдонидаги 2 йиллик мағлубиятсиз серияси якунига етди.

"Лочинлар" охирги бор 2016 йилнинг 29 октябрь куни ўз уйида "Қизилқум"га ютқазишганди (0:2). Ўша мағлубиятдан 2 йил, 1 ой ва 1 кун ўтгач жамоа Наманганда ютқазди.

2017 ва 2018 йилги мавсумда "Навбаҳор" ўз майдонида кетма-кет 30та учрашувда ҳеч қайси жамоага имкониятни бой бермади.


Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +15 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика