11 ноя 2019 12:26

MLS. "Сиэтл Саундерс" - чемпион!

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Куни кеча, АҚШ маҳаллий чемпионатининг плей-офф раунди ҳал қилувчи финал босқичи учрашуви бўлиб ўтди.

Бутун мавсум давомида узоқ ва машаққатли йўлни мардонавор босиб ўтиб, ўз минтақасида чиройли ғалабаларга эришиш асносида фақат чемпионликни мақсад қилган икки жамоа "Сиэтл Саундерс" ва "Торонто" бош совринни қўлга киритиш учун кескин ва муросасиз жанг олиб боришди. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, тенгма-тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда мухлислар гол кўришмади. 

Барча голлар ўйиннинг иккинчи ярмига тўғри келди. Дастлаб, мезбонларнинг голландиялик легионери Келвин Леердам ҳисобни очди. Орадан чамаси йгирма дақиқалар ўтгач, захирадан майдонга тушган Виктор Родригес ўзини кўрсатди. 90-дақиқада перулик ҳужумчи Рауль Руидиас рақиб жамоа ҳимоячисини ўзининг фантастик тезлиги эвазига ортда қолдириб, тўпни аниқ нишонга олди ва орадаги фарқни йирик кўринишга олиб келди. 

Ваниҳоят, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчисида торонтоликларнинг испаниялик иқтидорли вингери Алехандро Посуэло томонидан берилган заргарона пасни маҳаллий тажрибали ҳужумчи Жози Алтидор боши билан чиройли тарзда дарвозага жойлаб қўйди. Шундай қилиб, кўҳна Вашингтон шаҳри бош жамоаси икки йиллик танаффусдан кейин яна тахтга қайтди ва ўз тарихида 2-марта мамлакат чемпионига айланди!

MLS Мейджор Лига. Плей-офф . final-тур

11/11/2019, 01:10

Сиэтл Саундерс

3 : 1

Торонто

Тугади
Келвин Лердам - 57'
Виктор Родригес - 76'
Рауль Руидиас - 90'
Жози Алтидор - 90'

Стадион: CenturyLink Field

Матч-центрда очиш






Хондамир Ҳакимов

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +3 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика