28 окт 2018 02:52

Массимилиано Аллегри: "Роналдунинг голи - ёш авлод учун наъмуна"

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Эмполи"га қарши баҳсдаги ғалабадан сўнг фикр билдирди.

"Эмполи"га қарши ўйнаш оғир. Иккинчи бўлимда кўплаб вазиятлар яратдик ва муносиб ғалаба қозондик. Мезбон вакиллари олдида шляпани ечсак арзийди. Ўйин ташкил қилиш ажойиб тарзда йўлга қўйилган. Мазкур учрашувда ютишимиз кераклигини шогирдларимга айтган эдим. Яхши ёки ёмон ўйин кўрсатишимиз муҳим эмас эди. Роналдунинг учрашувдаги иккинчи голи, ёш авлодни футболга қарашларини ўзгартира олади. Бу тактикадан кўра осонроқ. Болаларнинг машғулотларга завқланмай туриб бораётганликларини кўриш, мени ранжитади. Бошидан ҳаётдаги оддий нарсаларга эътибор қаратиш керак", - дея Аллегри сўзларини келтиради Football Italia нашри.

Роналдунинг "Эмполи" дарвозасига урган голларини томоша қилинг.

Манба : Football Italia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +21 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика