11 мар 2019 19:19

Киберспорт. Ҳамюртимиз жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Айни дамда Хитойнинг Чунцин шаҳрида компьютер ўйинлари бўйича жаҳон чемпионати (WESG 2018) ўтказилмоқда.

Ушбу компьютер мундиалида Ўзбекистондан бир иштирокчи қатнашмоқда. Салоҳиддин Эсонов виртуал футбол ўйинида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бугун PES2019 ўйини бўйича баҳсларга старт берилди. Эсонов "C" гуруҳида кейинги босқичга чиқиш учун курашни бошлади. Вакилимиз жаҳон чемпионатидаги илк ўйинида ғалабага эришди. Киберспортчимиз икки учрашув натижасига кўра хитойлик рақибини 5:2 ҳисобида таслим этди. Салоҳиддин 2-тур учрашувини индонезиялик ўйинчига қарши ўтказди. Икки учрашув натижасига кўра дуранг қайд этилди. 3 ва 4-тур ўйинлари эртага ўтказилади.

Манба : Championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +7 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика