"Манчестер Юнайтед" раҳбарларидан бири икки йил олдин "Челси"ни харид қилишга уринганди.
"Биз ҳақиқатдан ҳам ушбу клубни ["Челси"ни] харид қилишни хоҳлашимиз ёки хоҳламаслигимизни ўйлаган ҳолда кўп вақт сарфладик. Қарор қилганимизда эса жуда кеч эди.
"Челси" ва "Манчестер Юнайтед"ни солиштириб бўлмайди. Тўғрисини айтганда, МЮнинг масштабини ҳеч бир Лондон клуби билан таққослаб бўлмайди", – дейди Рэтклифф.