Ўша учрашувда "Қироллик клуби" 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Маълумотларга кўра, баҳсдан кейин "қаймоқранглилар" футболчилари мураббий билан кийиниш хонасига йўл олишди. Солари Исконинг қўлини сиқиб қўймоқчи эди, аммо хавбек мураббийга қўл чўзмади. Ушбу воқеадан сўнг мутахассис футболчини "Рома"га қарши баҳс қайдномасига киритмади.
Олдинроқ, 26 ёшли испанияликка "Арсенал", "Наполи", "Милан" ва "Ювентус" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.