26 янв 2019 23:51

"Интер" португалиялик ҳимоячини ижарага олди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Миланнинг "Интер" клуби қишки трансфер ойнасидан унумли фойдаланмоқда.

Италия клуби АПЛда иштирок этадиган "Саутгемптон" клуби футболчиси Седрик Соарешни ўз сафига қўшиб олди. Португалиялик қанот ҳимоячи мавсум сўнгига қадар "нерадзуррилар" шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек, "Интер" ёзда 27 ёшли футболчини 9,5 миллион еврога сотиб олиши мумкин.

Жорий мавсумда Седрик "Саутгемптон" сафида 18та ўйинда иштирок этиб, 1та гол ва 2та ассистни ҳисобига ёздириб қўйди.

Манба : twitter.com/Inter
Бу хабар билан бўлишинг:
  +9 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика