02 дек 2018 05:30

​Гарет Бейл гол ура олмаслик синдромига чалинган кўринади

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Бейлда навбатдаги муаммо юзага келди.

Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Гарет Бейл Ла Лига 14 турининг "Валенсия"га қарши кечган баҳсида ҳам майдонни голсиз тарк этди. Унинг ўрнига 63 дақиқада Марко Асенсио туширилди. 29 ёшли форвард Испания чемпионатида 10 учрашув (793 дақиқа)дан бери гол ура олмаяпти. Бу натижа уэлсликнинг Испанияга келганидан бери энг ёмон кўрсаткичи сифатида қайд этилди.

Сўнгги марта Гарет Бейл Ла Лига 3 тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда (4:1) рақиб дарвозасини ишғол этган. 1 сентябрь куни ўтказилган баҳсда Бейл "Леганес" дарвозабонини ранжитганди.

Манба : Opta Sports
Бу хабар билан бўлишинг:
  -12 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика