07 июл 01:43

Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" (2:0) ўйинидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Фламарион ўз фикрларини билдирди.

– Бугунги ўйин ҳақида фикрингиз...

– Ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман. Мақсадимиз – мавсумни ғалаба билан якунлаш эди. Шунда таътилни бемалол ўтказишга имкон бўларди. Хурсандчилигимга яна бир сабаб – гол уришга эришдим.

– Бундан аввалги бир неча ўйинларда қайдномага ҳам киритилмадингиз, бунга мураббийларнинг ўзгариши сабаб бўлмадими?

– Йўқ, менда жароҳат бор эди. Бир муддат даволаниш жараёни ўтди. Шу боис, қайдномага ҳам киритилмадим.



– Сиз "Палмейрас" клуби ёшлари таркибида Габриэль Жезус билан жамоадош бўлган экансиз. Ҳозир ҳам у билан алоқангиз борми?

– Йўқ, анчадан бери у билан суҳбатлашганим йўқ.

Манба : championat.asia
Бу хабар билан бўлишинг:
  +3 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика