UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  0 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  2 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Денис Иванков "Насаф"дан кетди Янгиликлар

Денис Иванков "Насаф"дан кетди

Куни кеча "Насаф" жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш руй берди.

Кўп йиллардан буён "Насаф"да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Денис Иванков жамоани тарк этди.

Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни ўз қўлига олганидан буён узлуксиз штабда ишлаган Иванков 6 йиллик фаолиятидан сўнг ўзининг қадрдон клуби билан хайрлашди.

Ўзбекистон терма жамоасида ҳам дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаётган тажрибали мутахассис "Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти орқали кўпчиликка жуда таниш.

Иванков "Насаф"даги фаолияти давомида турли ёшдаги терма жамоалар ва МТЖ даражасидаги Элдорбек Суюнов, Ўткир Юсупов ва Умиджон Эргашев каби иқтидорли посбонларни тарбиялашга муваффақ бўлди. Шунингдек, Иванков "Насаф"дан аввал ишлаган "Машъал"даги фаолияти давомида ҳам ажойиб посбонларни чиқаришда жонбозлик кўрсатган. Улардан бири Санжар Қувватов. Ўтган мавсумлар давомида устоз ва шогирд Қаршида ҳам бирга ишлашга муваффақ бўлди. Айни пайтда Иванковнинг барча шогирдлари терма жамоаларга номзод дарвозабонлар ҳисобланади.

Мураббийни кетишига сабаб эса терма жамоадаги фаолият. Иванков бор диққат эътиборини айнан мамлакатнинг бош жамоасига қаратиши боис клубдаги ишини тўхтатишга қарор қилган. Рўзиқул Бердиев эса терма жамоа манфаатини ўйлаган ҳолда ўзининг энг асосий кўмакчиларидан бирини қўйиб юборишга қаршилик қилмади. Иванков "Насаф" билан дўстона тарзда хайрлашган. "Насаф"да эса Денис Иванков учун эшиклар доим очиқлиги ва исталган пайтда "ўз уйи"га қайтиши мумкинлиги таъкидланган.

Денис Иванковнинг "Насаф"даги ўрнини собиқ дарвозабон, бунга қадар клуб академиясида дарвозабонлар мураббийи фаолиятини бошлаган Михаил Наумов эгаллаши кутилмоқда.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика