"Панк инсайд" маълумотларига кўра, Аббос Файзуллаев Конференция Лигасининг навбатдаги ўйинида "Истанбул Башакшеҳир" таркибида бўлади.
Туркия клуби шартномада кўрсатилган пулнинг катта қисмини муваффақиятли тўлади, ЦСКА туркияликларга халқаро трансфер сертификатини юборди.
Аввалроқ "Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаётгани маълум қилинган эди.