Маълумотларга кўра, Мюнхен клуби раҳбарияти эътиборини "Байер" хавбеки Кай Хавецга қаратди. 19 ёшли футболчи "Бавария"да жорий мавсум охирида клубни тарк этиши кутилаётган Арьен Роббен ўрнини эгаллайди.
Хавец "Байер" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2016 йилдан бери асосий жамоада майдонга тушмоқда.