26 ноя 2018 22:15

​"Бавария" аъзолари эртанги учрашув олдидан фикр билдиришди

Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
​"Бавария" жамоаси бош мураббийи ва ёш иқтидорли футболчиси "Бенфика"га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашишди.

Нико Ковач: "Бенфика"ни ўз уйида мағлуб этишимиз шарт эканлигини биламиз. 90 дақиқада ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шогирдларимни шунга мувофиқ тайёрладим. Мен жангчиман. Таслим бўлиш ҳеч қачон танловим бўлмаган. Доим юқори мақсадларни кўзлаб, курашишда давом этаман".  

"Эртанги баҳсда Корентен Толиссо, Тьяго, Кингсли Коман, Хамес майдонга тушишмайди. Гнабрининг ҳолатини кўриб чиқишимиз керак. Лекин, учрашувга тайёр деб ўйламайман. Саншеш ҳақида гапирадиган бўлсам, Ренато ўсишда давом этмоқда. Унинг футболчи сифатида ривожланиши, ўзим ва жамоамни ҳурсанд қилади".

Ренато Саншеш эртага собиқ жамоадошларига қарши саф тортади.

Ренато Саншеш: " Эртага ҳиссиётларга бой учрашув бўлади. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилади. Жамоадошларим билан энг яхши ўйинимизни кўрсатишни хоҳлаймиз. Эртанги ўйин мен учун жуда муҳим. Ҳар бир ишқибознинг қўллаб-қувватлашини ҳис қиламан. Эртага мен учун аталган кун бўлади".


Манба : uefa.com
Бу хабар билан бўлишинг:
  +4 

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

Фикр ёзиш


Мусобақалар

Ўзбекистон Суперлига Россия Халқаро Англия Германия Испания Италия Франция Бошқалар →

Интервьюлар

Яндекс.Метрика