“Бу рус клубларининг еврокубоклардаги энг эсда қоларли ғалабаси бўлди. “Реал”нинг қандай таркибда майдонга тушгани аҳамиятсиз, гуруҳ босиқичда ҳар иккала баҳсда ҳам қироллик клубини таслим этиш бу катта натижа.
Бир умр эслаб юриладиган ғалаба бўлди. Ўз вақтида, ёшлик пайтимда ЦСКА “Барселона”ни ҳам таслим этганди. Ҳар бир ғалаба муҳим аҳамиятга эга. Чунки бу ғалабалар топ клублар устидан қозонилган.
Йигитлар бу ғалабани умрбод унутишмаса кеак. Улар барча мухлисларни қишки танаффус олдидан бетакрор ғалабалари билан қувонтиришди. Муҳими ушбу натижа уларнинг футболчи сифатида янада ўсишлари учун ўзига хос туртки бўлишига шубҳа йўқ” деди Алдонин.