UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  2 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  1 03:04Испания Кубоги. 5:0 ва "Атлетико" ярим финалда!  9 02:55Бергамода йирик ҳисобда ютқазган "Ювентус" Италия Кубогини тарк этди  5 01:02Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди  21 00:33Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба, Бенземадан дебютдаёқ хет-трик!  23 00:14"Барселона" ёзда яна бир дарвозабонидан воз кечмоқчи  7 23:52Родриго икки ўйинга четлатилди  1 23:35"Нефтчи" "Истиқлол" стадионини трансляция учун интеграциялашган кабеллаштириш юзасидан биринчилардан бўлиб шартнома имзолади  4 23:19Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши баҳсни ҳам ўтказиб юборади  28 22:57Азар фаолиятидаги энг яхши мураббийини танлади  4 22:42БАА. "Ал Батеҳ" сафарда 3-ўриндаги жамоа билан дуранг ўйнади, Ғаниев 90 дақиқа ҳаракат қилди  0 22:23Яп Стам МЮни ким бошқариши кераклигини айтди  3 21:54Раҳим Стерлинг Осиё клубига ўтиши мумкин  1

“Ҳоким Кубоги”: “Нефтчи”дан йирик ғалаба Янгиликлар

“Ҳоким Кубоги”: “Нефтчи”дан йирик ғалаба

Фарғонада бўлиб ўтаётган “Ҳоким Кубоги-2018” турнири ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

1 февраль куни Сергей Ковшов бош мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси ўзининг 3-баҳсини ўтказди. Бу сафар Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси фарғоналиклар билан рақобатга киришди. Баҳсда “Нефтчи” жамоаси йирик ҳисобда ғалабага эришди. Ўйинда 5:1 натижаси кузатилди.  “Нефтчи” сафидан Зоҳир Қўзибоев, Анвар Бердиев, Абдулазиз Юсупов, Темур Усмонов ҳамда Амиржон Сафаров гол киритган бўлса, “Цементчи”дан Рустам Солижонов бир марта мазкур тўпларга жавоб қайтарди.


Айтиш керакки, “Цементчи” жамоаси баҳсда гарчи кўп гол ўтказиб юборган бўлсада, ўзида яхши таассурот қолдирди. Жамоа таркибини асосан Фарғона футболининг ёш тарбияланувчилари ташкил этганини маълум қилиб ўтиш ўринлидир.

Супер лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” жамоаси учун “Ҳоким Кубоги” турнири катта аҳамият касб этмоқда. Турнир сабаб мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган янги футболчиларни синовдан ўтказмоқда ва жамоа ўйинини шакллантиришга урғу бериляпти.

 
“Нефтчи” – “Цементчи” 5:1

Голлар: 
Зоҳир Қўзибоев -1:0, Анвар Бердиев – 2:0, Абдулазиз Юсупов – 3:0, Темур Усмонов – 4:0, Амиржон Сафаров – 5:0, Рустам Солижонов – 5:1

“Нефтчи:” 1. Акмал Ортиқов, 3.Шукурали Пўлатов, 35.Даврон Маматов, 94.Жамшид Қобулов, 20.Алишер Саматов, 88.Аббос Махсталиев, 17.Суннатилла Эрматов , 23.Абдулазиз Юсупов, 21.Элер Мамасолиев, 82.Зоҳир Қўзибоев, 10.Анвар Бердиев
Захира: 35.Фаррух Турдалиев, 19.Жавохир Расулов, 24.Отабек Ахмаджонов, 33.Илхом Юнусов, 9.Тимур Усмонов, 87.Амирбек Сафаров, 34.Даврон Исоков, 44.Жасур Азимов, 77. Жавоҳир Мўсажонов

“Цементчи”: 80.Шуҳрат Раҳмонов, 2.Миржамол Неъматов, 29.Асил Ғоибжонов, 22.Ҳусанбой Ғаниев, 6.Ислом Тошпўлатов, 13.Аброр Исмоилов, 9.Абдуқодир Артиков, 7.Исломбек Каримов, 10.Хуршид Асқаралиев, 19.Эламон Каримов, 14.Абдужалил Маназаров
Захира: 1. Қодир Муҳаммаджонов, 5.Раҳим Маматкаримов, 8.Азиз Фосилов, 15.Раҳматилло Холмирзаев, 18. Абдулфаёз Жакбаров, 27.Рустам Солижонов, 4.Жамшид Тўрақулов

Эслатиб ўтамиз, “Нефтчи” жамоаси 3 февраль куни “Ўш”га қарши ўйнайди. Ўйин Қиргулидаги “Нефтчи” СК стадионида соат  15:00да бошланади


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика