

Championat.asia сайти журналистлари ўртасида бўлиб ўтган "Апрель ойининг энг яхши мураббийи" сўровномасида "Бунёдкор" устози Вадим Абрамов энг кўп овоз тўплади.
Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" ўтган ой Суперлигада 4та ўйин ўтказди. Фарғонада "Навбаҳор" таслим этилди - 3:2. Сўнгра "Андижон" ва АГМК бир хил ҳисобларда мағлуб этилди - 1:0. Ниҳоят апрель ойидаги сўнгги турда "қалдирғочлар" сафарда "Бухоро" билан дуранг ўйналди - 2:2.

championat.asia талқинига кўра март ойининг энг яхши мураббийи - Шота Арвеладзе



