Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"

Alisher Ostonov
16 фев 2026
"Челси" ва "Реал" клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Эден Азар АПЛ ва Ла Лигани таққослади.

"Бу лигаларда турли ўйин услублари мавжуд. Премьер-лигада жисмоний жиҳат кўпроқ, югуришдан тўхтамайсиз. Ла Лига эса техник жиҳатдан яхшироқ.

"Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо АПЛда сизда имконият йўқ - 90 дақиқа давомида тўлиқ тезликда ишлашингиз керак”, — деди Азар.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: The Guardian