UZ

Сўнгги янгиликлар

02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  9 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  0 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  2 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   18 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  0 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20 20:20"Атлетико" 55 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  31 19:50УЕФА Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун жиддий кураш. "Чипта" битта — даъвогар эса иккита  9 19:44"Сурхон" — "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни қувишда давом этади, "Турон" яна ғалаба қозона олмади Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни қувишда давом этади, "Турон" яна ғалаба қозона олмади

Coca Cola Суперлиганинг 4-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Турон" баҳси бўлиб ўтди.

Бунёдкор

Суперлига. 4-тур

02/04/2023, 17:00

0
:
0
Тугади

Турон

45'
90'
25'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов
58'  Маҳмуд Маҳамаджонов (Жасур Ҳакимов)
69'  Игорь Иванович (Расул Йўлдошев)
86'  Дониёр Абдуманнопов (Умидбек Султонов)
86'  Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Фарҳод Ўткиров)
45'  Билол Тошмирзаев
64'  Қувондиқ Рўзиев
67'  Шоҳназар Норбеков (Азиз Ибрагимов)
75'  Сардор Абдураимов (Абдулазиз Абдурашидов)
75'  Билол Тошмирзаев (Закария Бегларишвили)
88'  Қувондиқ Рўзиев (Аслиддин Тоштемиров)

"Бунёдкор" - "Турон" 0:0 

2 апрель. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 17:00

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Зоҳир Акромхонов

“Бунёдкор”: Суҳробжон Султонов, Алексей Носко, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Акбаржон Исматуллаев, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Умид Султонов, 86), Игорь Иванович (Расул Йўлдошев, 69), Жасурбек Ҳакимов (Маҳмуд Маҳамаджонов, 58), Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов (Фарҳод Ўткиров, 86), Суҳроб Иззатов.

“Турон”: Раҳимжон Давронов, Марлен Чобанов, Азимжон Аҳмедов, Шоҳназар Норбеков (Азиз Ибрагимов, 67), Хуршидбек Мухторов, Қувондиқ Рўзиев (Аслиддин Тоштемиров, 88), Сардор Абдураимов (Закариё Бегларишвили, 75), Душан Стоилкович, Анри Чичинадзе, Хушнудбек Авилов, Билолхон Тошмирзаев (Абдулазиз Абдурашидов, 75).

Огоҳлантиришлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 25. Билолхон Тошмирзаев, 45+4. Қувондиқ Рўзиев, 65.




Турнир жадвали

90+5. Ўйин давом этади. Ҳакам бир йўла тугатиб қўя қолди. 

90+4. ВАУУУУ. Учрашувдаги энг хавфли вазияяят. "Бунёдкор" Иззатовнинг зарбаси тўсинга тегди. "Бунёдкор" футболчилари ҳакамга ВАРга юзланишни сўрашмоқда. Бу ерда тўп дарвоза чизиғини менимча кесиб ўтмаганди. 

90. Қўшимча дақиқаларда яйпанликлар олдинга ўтмоқда. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ЎЗГАРИШ. "Турон", Қувондиқ Рўзиев ўрнига Аслиддин Тоштемиров майдонга тушди. 

86. Жамоалар оғиз очиб олиши учун танаффус берилди. 

85. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Дониёр Абдуманнопов ўрнига Фарҳод Ўткиров, Шоҳруҳ Абдураҳмонов ўрнига Умид Султонов

75. ЎЗГАРИШ. "Турон", Сардор Абдураимов ўрнига Закариё Бегларишвили, Билолхон Тошмирзаев ўрнига Абдулазиз Абдурашидов тушди. 

70. Хавфли вазияят. Дониёр Абдуманнопов қулай имкониятдан фойдалана олгани йўқ. 

69. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Игорь Иванович ўрнига Расул Йўлдошев тушди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Турон", Шоҳназар Норбеков ўрнига Азиз Ибрагимов тушди. 

64. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Қувондиқ Рўзиев

60. "Бунёдкор" ҳисобни очиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Ўлмасалиевнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

59. Қандай вазият? Шоҳруҳ Абдураҳмонов "Турон" ҳимоячиларини бирин кетин алдади ва зарба йўллади. Рақиб ҳимоячилари чизиқ устидан тўпни қайтариб қолди. Ҳуршид Муҳторов вазият қаҳрамони. 

57. ЎЗГАРИШ. "Бунёдкор", Жасур Ҳакимов ўрнига Маҳмуд Маҳамаджонов тушди. 

48. Абдуманноповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Раҳимжон Давронов осонликча ушлаб олди. 

Жамоалар таркибида ўзгариш йўқ 

Иккинчи бўлим бошланди. 


Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45+3. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Турон", Билолхон Тошмирзаев

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

40. Хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Дониёр Абдуманноповнинг зарбаси йўлига "Турон" ҳимоячилари тўғаноқ бўлди. 

35. Қандай вазият? Стоилкович деярли бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Шундай вазиятда гол урилмаса, билмадим. 

30. "Бунёдкор"нинг ҳужумлари зарбасиз якунланмоқда. Худди камонга ўқни қўйиб уни ота олмаётгандек. 

25. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бунёдкор", Шоҳруҳ Абдураҳмоновга сариқ карточка кўрсатилди. 

21. Яна Норбеков. Султонов доимгидек хушёр ҳолатда. Яйпанликларнинг ҳаракати ёмон эмас. 

18. ЗАРБАА. "Турон" ҳужумга ўтди. Жарима майдончасига узатиб берилган тўпни Шоҳназар Норбеков дарвоазага ноаниқ йўллади. Яйпанликлар айни дақиқагача 3 маротаба ҳисобни очишга яқин келди. 

15. Ўйин темпи бироз пастлади. Жамоалар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилмоқда. 

9. ЗАРБААААА. Тошмирзаевнинг зарбасини Султонов яна баратаф этди. Турон бугун узоқдан рақиб дарвозасини нишонга олишни бош режа қилган кўринади. 

7. ЗАРБААААА. Стоилковичнинг нижарима майдончаси ичида йўллаган зарбасини Султонов қайтарди. 

5. ЗАРБААААА. Дониёр Абдуманноповнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси хавфли кўриниш олди. У илк дақиқалардан ўта фаол, қанотда, ҳужумда бирдек ҳаракат қилмоқда.

3. Дониёр Абдуманнопов қанотдан тезликда ўтиб кетиб тўпни жарима майдончасига узатди. Лекин голга айлантирадиган футболчи топилмади. 

Ўйин бошланди. 

- "Бунёдкор" сафидаги Осиё чемпионларига эсдалик совғалари топширилди. 

- Бугун "Бунёдкор" стадионида Суперлига учун очилиш учрашуви. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика