"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида

Iskandarov Abdulaziz
12 фев 2026
"Пюник" ва "Динамо" ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинлар орқали тайёргарлик кўришда давом этяпмиз. Омадимиз келди, голлар урдик, бунгача иккита ўйинда гол урмагандик, бугун урганимиз хурсанд қилади. Умуман олганда, ҳаммаси режа бўйича кетмоқда.

Икки бўлимда икки хил таймга гувоҳ бўлдик? Ҳа албатта, ҳаммага ўйнаш имконини бердик. Иккинчи бўлимда майдонга тушган ўйинчилар ўйинга темп қўшишди ва омадли голлар урилди. 

Ўзгаришлар ўйин учун режа эдими? Режа фақат битта – тайёрланиш ва ютиш. Шундай ҳам бўлди. 

Навбатдаги ўйин 14 феврал куни "Локомотив" Москвага қарши. Яхши рақиб. Кўриб турибсиз, ҳар бир спарринг учун мамлакатларнинг етакчи клубларига қарши ўйнаяпмиз. Умид қиламанки, бу жамоа ва таркибдаги ёшлар учун фойдали бўлади. 

3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ҳаммаси яхши деб ўйлайсан, шу боис ўзи одатда қишки йиғинлардаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди. Чунки худди ҳаммаси яхшидек кўриниб, хотиржамликка берилиш мумкин. Аммо муаммолар бор ва биз буни ечишимиз керак. Умид қиламанки, чемпионат стартигача ечамиз", - деди Вадим Карленович клуб матбуот хизматига.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати