

"Суперлигадаги биринчи голимни урганимдан хурсандман. Жамоа менга кўп ёрдам бермоқда. Бугун ғалаба қозондик. Насиб қилса, яқинда клуб учун янги соврин ютамиз", – деди Заид Таҳсин.
- Ироқ терма жамоасининг ЖЧ-2026 тўртинчи босқич саралашидаги ўйинлари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...
- Бундан жуда афсусдаман. Бизга бор-йўғи битта гол етишмади. Насиб бўлса, БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз.
- Ироқ уч кунлик фарқ билан Индонезия ва Саудия Арабистони билан тўқнаш келди. Зич тақвим жамоага қанчалик ноқулайлик туғдирди?
- Биз дастлабки ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Сабаби беш кун вақтимиз бор эди, Индонезиядан кейин эса бор-йўғи уч кун вақт бор эди. Бир кун тикланишга ва бизда фақатгина икки кун қолди. Жисмоний жиҳатдан қийналиб қолдик. Саудия Арабистонидаги об-ҳаво ҳам жуда иссиқ эди. Энди буларнинг барчаси ҳақида гапиришнинг фойдаси йўқ. Барчаси ортда қолди. Кўпроқ меҳнат қилиб, мундиални кўзлаймиз. БААга қарши ўйин осон кечмайди, аммо биз ЖЧга чиқишни истаймиз.




