Эшитдик-да! Питер Хюистра "Пахтакор"ни тарк этди

6 янв 2022, 19:02
Тошкентнинг "Пахтакор" клуби мураббийлар штабида ўзгариш бўлади.

Эшитишимизга қараганда, жамоани 2021 йилги мавсумда бошқарган Питер Хюистра билан ҳамкорлик давом эттирилмайди. Нидерландиялик мутахассис кўп эҳтимол билан Шота Арвеладзенинг янги жамоасида у билан бирга иш бошлайди. Аввалроқ Шота Англиянинг "Халл Сити" клубини қабул қилиб олиши ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Питер 2018-2020 йилларда ҳам грузиялик мураббийнинг "Пахтакор"даги ассистенти вазифасини бажарган эди.

Шунингдек, "Пахтакор"нинг янги мураббийи ҳам хорижлик мутахассис бўлади. Унинг 8 январь куни Истанбуль орқали Тошкентга учиб келиши кутиляпти.


Манба: championat.asia