UZ

Сўнгги янгиликлар

22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  58 22:55Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  4 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  9 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  2 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  6 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  17 19:55U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади  193 19:3320 ёшгача бўлган дунёдаги энг қиммат футболчининг нархи 349,6 млн евро экан  10 19:00Про лига. "Олимпик-MobiUz" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлади, лига ғолиби кейинги турда аниқланади  6 18:42Криштиану Роналду: "Арсенал"ни рақиб сифатида қабул қилмайман, улар ғалаба қозонса хурсанд бўламан"  38 16:5823 ёшли дарвозабон, ОКМКни ютган мураббий ва футболчи, "Бунёдкор"га супергол урган ҳимоячи — Суперлигада 27-турнинг энг яхшилари  2 16:44Хебай, Марушич, Холдорхонов, Алижонов... Суперлига 27-тур рамзий терма жамоаси  2

Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - ОКМК (4:3) учрашувидан сўнг "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ғалаба учун имкониятимиз кам эди, бироқ бор куч билан ўйнадик. Чунки рақибимиз ОКМКнинг қай даражада кучли эканини яхши биласизлар. Бугунги ғалаба ва ўйинга борини беришгани учун футболчиларга миннатдорлик билдираман. Ҳар бир ўйинда ғалабани мақсад қиляпмиз, лекин шу пайтгача ўхшамай келаётганди. "Шўртан" футбол клубида ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди. Бугун шу иш амалга ошганидан хурсандмиз. Ҳар бир баҳсда ҳужумга эътибор қаратяпмиз, голлар уряпмиз, аммо гол ҳам ўтказиб юборяпмиз. Олдинда учта баҳс бор ва шу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба қозониш мақсадини қўямиз.

- Ҳисоб 3:1 бўлган пайтда нимадир бўлиб ҳисоб тенглашиб қолди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Биламизки, ОКМК кўпроқ қанотлардан ҳужум уюштиради. Шу боис рақибга қанотлардан ҳужум бермасликка ҳаракат қилдик. Буни баъзан уддаладик, баъзан йўқ. Рақибнинг кейинги иккита голи ҳам шу вазиятда киритилди. Бир нечта ўйиндан бери ҳимоямизда хатолар кузатиляпти. Захирадан тушадиган футболчиларнинг ҳам ўйинга бирданига киришиб кетиши оғир кечади.

- Демак, қанотларда муаммо бор, шундайми?

- Муаммо йўқ эмас. Лекин иккинчи томондан урилган голлар ОКМК футболчиларининг маҳоратига ҳам боғлиқ бўлди.

- Бугунги баҳсда дуранг ёки мағлубият "Шўртан"ни қуйи лигага тушириб юборарди. Ҳисоб 3:3 бўлгач, хаёлингиздан нималар ўтди?

- Ҳисоб қандай бўлмасин, қўлни туширмасликка ҳаракат қилдик ва буни доим йигитларга уқтирдик. 3:1дан сўнг 3:2, ундан кейин 3:3 бўлди. Лекин шаштни туширмаслигимиз керак эди. Чўкаётган одам хасга ёпишади деб бекор айтишмаган. Қайси ҳолатдан бўлса ҳам фойланиб қолишга ҳаракат қиляпмиз. Доим сергак бўлишимизга тўғри келяпти.

- Пенальти тепилаётган пайтда майдонга қарамадингиз. 

- Аввалдан шундайман. Пенальтига қарай олмайман.

- Пўлатхўжа Холдорхоновнинг голлари 7та бўлди. У ҳақда фикрингиз?

- Пўлатхўжа ўйин амалиётисиз бир қанча вақтни ўтказиб юборди. Унга жуда кам вақт берилди. Имкон берса гол урадиган футболчи. Охирги уч кунлик машғулотимиз анча сермаҳсул кечди. Икки кун олдинги машғулотда ҳам у анча фаол эди. Пўлатхўжа учун хурсандман.

- "Шўртан"да тўпни ушлаб туриш қобилияти қанчалик шаклланган?

- Бу энди тўртинчи ўйинимиз ва ҳаммаси бирданига амалга ошиб қолмайди. Машғулотларда ўзимиз ишлайдиган услуб бор ва шундан фойдаланиб келяпмиз. Футболчиларга доим шошмасликни уқтирамиз ва тўпни тўғри келган тарафга тепиб юбормасликни айтамиз. Оддий ҳолларда узун тўп узатишларни тақиқлаб қўйганмиз. Хуллас яна бир қанча ишлайдиган жиҳатларимиз кўп.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика