"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
16 фев 2026
Ҳозирда Лиссабоннинг "Бенфика" клубини бошқараётган "Special One" — Жозе Моуринью Чемпионлар Лигаси доирасидаги собиқ жамоасига қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Қаймоқранглилар" билан тўқнашув:

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сўнгги турида "Бенфика" Мадрид клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Энди жамоалар плей-офф йўлланмаси учун яна тўқнаш келишади.

Моуриньюнинг мақсади ва Арбелоага тилаги:

"Мен "Реал" учун боримни берганман. Одамлар мени ютуқларим ва хатоларим билан ҳурмат қилишади. Ҳозирги ҳолатга келсак, мен "Реал"ни ЕЧЛдан чиқариб юборишни жуда истайман!

Шу билан бирга, Альваро Арбелоа Ла Лигада зафар қучишини ва клубда узоқ вақт қолишини хоҳлайман. У ажойиб йигит ва бунга муносиб", — деди португалиялик мутахассис.

Келажак ҳақида:

Моуринью "Бенфика" билан шартномасида кетиш борасидаги банд жуда осон эканлигини, бироқ ҳозирча Мадридга қайтиш ҳақидаги миш-мишларни кўпиртирмаслик кераклигини таъкидлади.

Айтиш керакки, Моуринью даврида Арбелоа унинг энг ишончли футболчиларидан бири бўлган. Энди эса устоз ва шогирд Европанинг энг нуфузли мусобақасида бир-бирига қарши чиқишади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca