

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
Маълумот учун, жиззахликлар янги мавсумнинг дастлабки 4 турида мухлислар ишончини оқлай олмади ва атиги 1 очко жамғаришга муваффақ бўлди – бу эса турнир жадвалида кескин пасайишга ва раҳбариятнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Натижаларнинг бу қадар салбий кўриниш олиши мураббийлар штабида тезкор ва жиддий ўзгаришлар амалга оширилишига замин яратмоқда.
Ҳозирча клуб матбуот хизмати ушбу эҳтимолий истеъфо юзасидан расмий баёнот билан чиқмаган бўлса-да, яқин кунларда Бошковичнинг жамоадаги келажагига тўлиқ ойдинлик киритилиши кутилмоқда.



