UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Жек Грилиш АПЛнинг бошқа бир ТОП клубига кўчиб ўтиши мумкин  1 10:00«Реал» ёзда кимлар билан шартнома тузишини аниқлаб олди  1 09:24«Барселона» Левандовскига Германиядан ўринбосар топди  3 08:50Криштиану Роналду навбатдаги соврини қўлга киритган ўз фикрларини билдириб ўтди  6 08:18«Рома»нинг янги мураббийининг номи деярли маълум  11 07:44Остон Ўрунов «Персеполис»дан қимматбаҳо совға олди  8 00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  12 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  1 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  2 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  1 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  17 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  16 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  2 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  4

Питер Хюистра: "Ҳакам яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим" Янгиликлар

Питер Хюистра: "Ҳакам яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим"

Суперлиганинг бешинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Питер Хюистра фикрларини билдириб ўтди.

"Навбаҳор" билан сафардаги ўйинглари ҳамиша қийин бўлади. Айниқса бундай ҳиссиётлар остида тўп тепиш янада завқлидир. Майдон ҳолати бироз ёмон бўлгани учун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Майдонга мослашишга мажбур эдик. Айрим футболчиларнинг позициясини ўзгартиришга ҳам тўғри келди. Бу ўз самарасини берди. "Навбаҳор" футболчилари ҳисобда ортда бораётганига қарамасдан охиригача курашишди. Лекин иккинчи бўлимда мухлислар мадади билан мезбонлар ўйинни кучайтириб, ҳисобни тенглаштиришди. Ҳакамнинг яққол пенальтини бермаганидан ҳайрон бўлгандим, барибир, VAR ёрдамида пенальти белгиланди. Ўзбекистондаги фаолиятим давомида иккинчи марта Наманганда ғалаба қозондик. Эндиликда эътиборимизни ОЧЛга қаратамиз. Бизни уч ҳафтадан камроқ бўлган муддатда олтита оғир ўйин кутмоқда",- дейди Питер Хюитстра.

- Эрен Дердийокнинг майдонга тушмагани нимага боғлиқ?

-  Эрен Дердийок кичик жароҳати сабаб таваккал қилишни истамадик. Қолаверса, Чемпионлар Лигаси ўйинига тайёргарлик кўриши сабабли бугун майдонга тушмади.

- Бугун жамоанинг кўплаб футболчиларида хатолар кузатилди...

- Чиндан ҳам кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Буни мен майдон билан боғлаган бўлар эдим.  Майдон чими нотекис ўсгани учун футболчиларим айрим вазиятларда тўпни қабул қилиб олиш ва узатишда хатоларга йўл қўйишди. Умуман олганда эса, шогирдларим бугун ёмон тўп суришмади. Хатоларни эса майдон сифатининг яхши эмаслиги билан изоҳлайман

Ҳожимат Эркинов аллақачон бу мавсумда захирадан ўйинга тушиб ҳам кўп фойда келтирди. Бу мавсум кўплаб ёшларимиз бизга тиғиз тақвимда наф келтиришларига ишонаман. Ўтган йили захирамизда тажрибали футболчилар бўлар эди. Бу йил эса уларнинг ўрнини ёшлар эгаллади. Нафақат ички чемпионат, балки Чемпионлар Лигасида ҳам уларнинг ёрдамига таянамиз.

- Ўйин давомида вақт чўзишга муносабатингиз қандай?

- Мен бунга азалдан қарши бўлиб келганман. Лекин бизга қарши ўйнайдиган жамоалар кўпинча шундай услубни қўллашади. Футболчиларнинг вақт чўзишга интилишларини ўзим ҳам ёқтирмайман. Бундай нарсаларга қаршиман. 

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика