UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Исломбек Исмоилов "Нефтчи"даги норасмий дебютидан сўнг нималар деди?  1 07:52Расман. Италиялик футболчи фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиради  2 07:26U-23 Осиё кубоги. Бугун бизни ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  4 03:11Сенсация! Париж дербисида "Париж" ғалаба қозонди ва ПСЖ Кубокни тарк этди  3 03:06"Ювентус" — "Кремонезе" 5:0. Туринда "голлар шоуси"  2 02:44Англия Кубоги. "Ливерпуль" ўз майдонида "Барнсли"ни аяб ўтирмади  1 02:21Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"  2 01:43Англия Кубоги 4-раундига қуръа ташланди  4 01:11Хорхе Вальдано: "Алонсо билан боғлиқ вазият биринчи кундан бери барқарор туюлмаётган эди"  4 00:44Риёд дербиси "Ал Ҳилол"ники! Роналду гол урди, аммо Инзаги жамоаси ғалабага эришди  16 00:09U-23 Осиё Кубоги. Қирғизистон ва Саудия гуруҳда қолиб кетди  9 23:53"Реал" футболчилари Алонсонинг истеъфосидан "шок"да. Улар бу хабарни клуб расмий баёнотидан билишган  9 23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  20 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  7 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  32

Ла Лига. ВАР томонидан "Реал"нинг голи бекор қилинган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди Янгиликлар

Ла Лига. ВАР томонидан "Реал"нинг голи бекор қилинган ўйинда "Барселона" ғалаба қозонди

Испания Ла Лигасида нафақат тур, балки бутун даврининг марказий учрашуви – "Барселона" ва "Реал Мадрид" ўртасидаги қарама-қаршилик якунланди..

"Барселона" – "Реал Мадрид" 2:1

Гол: 0:1 – 9, автогол Араухо,1:1 – 45 Сержи Роберто, 2:1 – 90 Кессиэ.

"Барселона" – тер Стеген, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Серджи Роберто, Бускетс, де Йонг, Гави, Рафинья, Левандовски.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо (Менди, 62), Модрич, Кроос (Родриго, 62), Вальверде, Камавинга, Винисиус Жуниор, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Начо (18), Рафинья (33), Сержи Роберто (65), Лука Модрич (69).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+2. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Кессиэ ғалаба голини урмоқда!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

85. Асенсио яна дарвозани нишонга олиб кўрди, аммо бу сафар аниқлик етишмади.

83. "Барселона"да ўзгариш: Торрес Рафиньяни алмаштирди. 

81. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Асенсио тезкор қарши ҳужумни оҳиста зарба билан якунланди. Бироқ ВАР офсайдни қайд этди.


79. Бензема рақиб футболчиларининг хатосидан унумли фойдалана олмади. Тер Штеген ишончли ҳаракат қилди.

77. Роберто ўрнига Кессиэ қўшилди.

76. "Реал"да биратўла уч ўзгариш: Себальос, Тчуамени ва Асенсио ўйинга қўшилди, Камавинга, Модрич ва Вальверди майдонни тарк этди.

74. Рафиньянинг зарбасидан сўнг Куртуа яна ўз маҳоратини намойиш этди.

70. Винисиуснинг иккинчи бўлимда рақиб жамоага кўпроқ фойдасига тегмоқда.

69. Модрич рақиб ҳужумини тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

67. Левандовски "қайчи" услубида ўтмас зарба йўллади.

65. Сержи Роберто Модрич либосининг сифатини текшириб кўргани учун огоҳлантирилди.

63. Родриго майдонга тушиши билан қулай имкониятдан фойдалана олмади.

62. "Реал"да ўзгаришлар: Начо ва Кроос ўрнига Менди ва Родриго туширилди.

61. Рюдигер ва Куртуа "Реал" мухлислари билан ҳазиллашди.

59. Левандовскининг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

56. Вальверденинг ҳавога кучли зарба бериб, уни чап қанотга узатди.

54. Ниҳоят, мадридликлар ҳужумга ўтишди. Бир неча уринишларга қарамай, уларнинг зарбалари дарвозабонга қадар етиб бормади.

51. Иккинчи бўлим бошида каталонияликлар "собачка" ўйинини ўйнамоқда.

47. Вальверди қулай нуқтадан аниқ зарба бера олмади, унга пас берган Винисиус эса кўкраги билан чана сингари майдонда сирпанди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Сержи Роберто рақиб жарима майдонидаги саросимадан фойдаланиб, танаффусга иккла жамоанинг ҳам бошини эгмасдан чиқишини таъминлади.


44. Рафиньянинг узатмасидан сўнг Куртуа тўпга нисбатан бокчиларга хос ҳаракат қилади.

41. Начонинг чапақай эмаслиги бир неча вазиятда билиниб қолмоқда.

34. Куртуа Рафиньянинг зарбасидан сўнг премияна разигулик сейв амалга оширди.

33. Рафинья ҳисобни тенглаштирди! Огоҳлантириш бўйича.

31. Араухо бироз аввал уни йиқитган Начонинг юзини нишонга олиб, ўзининг аламини олди.

Ўртадаги инсон Ўзбекистон — Ироқ учрашувига боролмаганидан афсуслангандай ўтирибди.

27. Винисиус Кундени алдади, Арауходан қочди, аммо Тер Штегенга келганда тутилди. 

24. Кристенсиннинг бош билан йўллаган зарбасига рақиб дарвозаси торлик қилди.

20. Араухо шеригининг узатмасидан сўнг рақиб жарима майдонида Рамос бўлолмади.

18. Начо бутсасининг тишлари Араухонинг оёғини "тишлаб олди", ҳакам эса испаниялик ҳимоячини огоҳлантирди.

17. Винисиус чап қанотдагн олдинга борди ва Бенземага узатма амалга оширгач, "Ака, кечиринг" деб қўйди.

14. Бензема чап оёқда йўллаган зарбаси билан Кундени нокдаунга учратди.

13. Левандовскининг зарба бераман дея тўпга оёғини кўтарди ва бир лаҳзадан сўнг тўп ўрнига ўша нуқтада пайдо бўлган Карвахалнинг оёғини тепди.

9. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Араухо ҳисобни очди, аммо "Реал" олдинга чиқиб олди. Винисиуснинг узатмасидан сўнг уругвайлик ҳимоячи калла қўйди.


7. Рюдигернинг ўз жарима майдонидаги қайтарган тўпи рақиб дарвозаси томон зарбага айланиб кетди.

6. Рафиньянинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг Куртуа сакраб, тўпнинг жағига мушт тушириб, уни олисга учириб юборди.

3. Левандовскининг дастлабки уринишини Куртуа йўққа чиқарди. Бугун ўйин темпи уйқуларни қочириб юборадиганга ўхшаяпти. 

1. Қўлида ўзидан катта камерани кўтариб олган операторни стадиондан чиқиб кетишини кутишда ва Бенземани тўпга биринчи бўлиб тегинди, шу сўзни ёзиб бўлгунимча, Карим биринчи зарбани йўллашга ҳам улгурди.

Бугун "Барселона" кўк-қизил, "Реал" эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва ирқчиликка қарши баннер ёнида биргаликда суратга тушишди.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика