

"Биласизми, менга Де Дзерби жуда ёқади. У "Брайтон"да зўр ишлади, "Марсель"да шу тарзда ишлашда давом этмоқда. Жамоаларининг ўйинини кўрсак, унинг иш услуби менга ёқади. Чунки унинг жамоалари тўпга кўп эгалик қилади ва шу асосида ўйин қурилади. Шунингдек, Роберто футболчиларни тўғри жойлаштиради ва шу сабабли рақиблари прессинг уюштиришга қийналади. Тез ҳужумга ўтишади ва ҳаракатланишади. Унинг жамоалари кўп голлар уришади, ҳа, балки етарлича ўтказиб юбориши ҳам мумкин. Буни унинг ўзи ҳам тан олса керак.
У одамлар билан яхши ишлайди. Футболчилар билан суҳбатдан кейин уларда ишонч, эътибор ошади. У катта клубларга керак.
Агарда клуб уни таклиф қилганда хурсанд бўлардим, лекин улар Кэррикни танлашди", - деди Стам.



