UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Евро-2024. Англия — Словакия (Матнли трансляция)  1 20:27"Зенит" 25 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 20:00Суперлига. "Металлург" – "Олимпик" 1:3 (матнли трансляция)  8 20:00Суперлига. "Насаф" — "Навбаҳор" 2:2 (матнли трансляция)  146 19:54Англия — Словакия. Таркиблар маълум  2 19:39Интервью. Луисма Эрнандес — "Металлург", Суперлига, ва Испаниянинг Евро-2024 турниридаги иштироки ҳақида  1 19:26Ана холос! "Барса" Феликс ва Канселунинг қолмаслиги ҳақидаги постларни ўчириб ташлади, чунки уларни сақлаб қолмоқчи  0 18:51"Наполи"ни олти ўйинчи тарк этди  0 18:22Расман: "Ювентус" 50 млн евролик трансферни амалга оширди  3 17:52"Барселона" Феликс, Канселу ва Алонсонинг клубда қолмаслигини эълон қилди  2 17:26Мората ҳам Саудия Арабистонига йўл оладими?  3 16:58Аспиликуэта "Атлетико"да яна бир мавсум қолади  1 16:27Гаттузо ўз жамоасига Ракитични олиб келмоқчи  0 15:57Суперлига. Қолдирилган учрашувларни ўтказиб юборадиганлар  2 15:33"Насаф" 2017 йилдан буён Қаршида "Навбаҳор"ни юта олмаяпти  28

Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи камида 1 миллионлик 4 футболчи бор! Янгиликлар

Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи камида 1 миллионлик 4 футболчи бор!

Transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигаси ва Про лигасида ўйнаётган футболчиларнинг нархларини янгилади.

Энг кўп нархи кўтарилган футболчи македониялик Люпчо Дориев бўлди. Вингер "Сўғдиёна" ажойиб мавсум ўтказмоқда: бугунга қадар 11 та ўйинда "гол+пас" тизими бўйича 9+2 баллга эга. Унинг нархи 400 минг еврога кўпайди.

Нархи ошганлар рўйхатида иккинчи ўринда Бектемир Абдуманнонов қайд этилди. "Андижон" етакчисига айланиб олган футболчи 2 та гол урди ва 8 та ассист қайд этди. Абдуманноновнинг нархи икки бараварга ошди ва 500 минг еврога етди.

Акмал Мозговой ва Абдувоҳид Неъматов (иккиси – "Насаф"), "Олимпик" ярим ҳимоячиси Абдурауф Бўриев, "Сўғдиёна" ҳимоячиси Ислом Қобиловнинг нархларига 200 минг евродан қўшилди.

Ислом Маматказин ("Андижон"), Азиз Тўлқинбеков ("Бунёдкор") ва Муҳаммадрасул Абдумажидов ("Пахтакор") каби футболчиларнинг нархи 175 минг евродан ошди. U-23 Осиё кубогида ажойиб ўйнаган "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддиновнинг нархи эса 150 минг еврога кўтарилди.




Нархи энг кўп камайган топ-10 футболчилар:
1) Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор") - 200 минг евро;
2) Сильванус Нимели ("Сурхон") - 200 минг евро;
3) Шоҳруз Норхонов ("Нефтчи") - 150 минг евро;
4) Диёр Туропов ("Нефтчи") - 150 минг евро;
5) Жалолиддин Жумабоев ("Нефтчи") - 150 минг евро;
6) Михай Роман ("Нефтчи") – 125 минг евро;
7) Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") - 100 минг евро;
8) Бобир Абдихолиқов ("Насаф") - 100 минг евро;
9) Ойбек Бозоров ("Насаф") - 100 минг евро;
10) Иброҳим Йўлдошев ("Навбаҳор") - 100 минг евро.




Суперлигада энг қиммат футболчи номини Одилжон Ҳамробеков ўзида сақлаб қолди. "Навбаҳор" ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосининг нархи ҳамон 1,2 млн евро. Қувонарлиси энди Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион ва ундан кўп бўлган 4 нафар футболчи бор: Шерзод Насруллаев, Акмал Мозговой ва Хуршид Ғиёсовнинг нархи миллионга етди.

Уч нафар футболчининг нархи 900 минг евро – Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор") ва Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"). Топ-10'ни нархи 850 минг евро бўлган футболчилар якунлаб беришди – Жасур Жалолиддинов ("Нефтчи"), Достонбек Ҳамдамов ("Пахтакор") ва Жамшид Искандеров ("Навбаҳор").


Рейтинг: +16   

Фикрлар

+3   
27 июн 16:40:16
Бахтиёр Ашуров
Рўзиқул шунақа қимат баҳо иккита тенг кучлий таркиб биланам. Қанақадир йўқотишлар ва чарчоқ ҳақида ваъз ўқийди. Буни ўрнига бошқаси бўлганидами. Аллақачон рақибларидан 5 - 6 очко ўзиб кетган бўларди!
+1   
27 июн 17:58:31
Жахонгир-9
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рўзиқул шунақа қимат баҳо иккита тенг кучлий таркиб биланам. Қанақадир йўқотишлар ва чарчоқ ҳақида ваъз ўқийди. Буни ўрнига бошқаси бўлганидами. Аллақачон рақибларидан 5 - 6 очко ўзиб кетган бўларди!
Рузикулга -........ ......га арпа уни бохона.Хозирда Насафдан иккита тенг кучли жамоа тузса булади.Бирини Бошковичга берса чемпион килар- ми- ди.Эх афсус. Чемпионат азия да мухлислар томонидан ёзиладиган "мухлислар фикрини укимайман"- деган эди -Рузикул-Яхёхужа билан мулокотда.
   
28 июн 17:03:32
Бахтиёр Ашуров
Ота макон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузикул Бердиевда салохият бор. Аммо юкори эмас. Насруллаев ва Абдухоликовлар термага тортмайди. Мени гапидан кайтади деб уйлаябсизми? Агар терма жамоаси базаси булган Пахтакор ёки Каримова давридаги Бунёдкорни таркибини олдида Насафни хозирги таркиби аутсайдер жамоа таркибини эслатади. Юкорида келтирилган таркибларни эса Бабаян хам чемпион кила олар эди. Кискаси Бердиев жуда хам кучли мураббий эмас аммо у жамоани чемпион кила олади. Лекин буни юкорида келтирилгандай таркиблар билан амалга ошира олади.
Бу таркиб билан Бабаяням 5 - 6 очко билан илгарилаб кетган бўларди. Пахтакорда навбаҳорда битта иккита футболчи ажралиб туриш мумкин. Насафни таркиб бир тест. Иккита тенг кучлий таркиб бор. Кузатишимча 2020дан буён насафни таркиби суперлигада тенгсиз. Кўриябсизку сўнги икки йилда насаф йил сўнгида чемпионликни топшириб қўйябди. Бу нимадан далолат? Рўзиқул мавсум давомида кучларни тенг тақсимлай олмаябди. Мана гап қаерда.
   
28 июн 10:21:36
Ота макон
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ҳозир мен Насруллаев Эшмуродрвларни термага чақирмаганлари мақул. Бундан Пахтакор ёки навбаҳор химоячилари яхшироқ - деганимда. Ёки Бобир умуман термага нолойиқ - десам. Шуда ҳам, шу фикрда қоласизми? Албатта йўқ. Кеча трансиарект нарҳларини кўрган бўлсангиз керак. Қисқаси бу борада тортишманг. 2020 йилдан буён насаф таркиб ва таминот борасида суперлигада тенсиз. Бунақа таркиб билан кўп нарсаларга эришиш мумкин. Шунга яраша Рўзиқулдаям салоҳият бўлиши керак.
Рузикул Бердиевда салохият бор. Аммо юкори эмас. Насруллаев ва Абдухоликовлар термага тортмайди. Мени гапидан кайтади деб уйлаябсизми? Агар терма жамоаси базаси булган Пахтакор ёки Каримова давридаги Бунёдкорни таркибини олдида Насафни хозирги таркиби аутсайдер жамоа таркибини эслатади. Юкорида келтирилган таркибларни эса Бабаян хам чемпион кила олар эди. Кискаси Бердиев жуда хам кучли мураббий эмас аммо у жамоани чемпион кила олади. Лекин буни юкорида келтирилгандай таркиблар билан амалга ошира олади.
   
28 июн 08:08:23
Бахтиёр Ашуров
Ота макон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тугри Насаф хозир ёркин уйин курсатмаябди. Эслайсизми Пахтакорни Узбекистон МТЖ базаси сифатида шакллантирилганлигини? Хозирги Узбекистон МТЖ ни легионерларсиз вариантини эди. Шу жамоа хам мавсумларда 4-5 тадан маглубиятга учрарди. Энди сиз хозирги Насафни легионерларсиз Узбекистон МТЖ варианти билан солиштириб куринг. Насафни ёркин уйнаган холатида хам 6:0 ёки 7:0 га маглуб этади. Насафни таркиби хеч канакасига кучли эмас.
Ҳозир мен Насруллаев Эшмуродрвларни термага чақирмаганлари мақул. Бундан Пахтакор ёки навбаҳор химоячилари яхшироқ - деганимда. Ёки Бобир умуман термага нолойиқ - десам. Шуда ҳам, шу фикрда қоласизми? Албатта йўқ. Кеча трансиарект нарҳларини кўрган бўлсангиз керак. Қисқаси бу борада тортишманг. 2020 йилдан буён насаф таркиб ва таминот борасида суперлигада тенсиз. Бунақа таркиб билан кўп нарсаларга эришиш мумкин. Шунга яраша Рўзиқулдаям салоҳият бўлиши керак.
   
28 июн 02:02:03
Fc Muynak sity
Хурматли адимнлар про лигада кимни нархи канча ёзинглар агар тополсанглар
   
28 июн 00:22:44
Ота макон
Бахтиёр Ашуров фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рўзиқул шунақа қимат баҳо иккита тенг кучлий таркиб биланам. Қанақадир йўқотишлар ва чарчоқ ҳақида ваъз ўқийди. Буни ўрнига бошқаси бўлганидами. Аллақачон рақибларидан 5 - 6 очко ўзиб кетган бўларди!
Тугри Насаф хозир ёркин уйин курсатмаябди. Эслайсизми Пахтакорни Узбекистон МТЖ базаси сифатида шакллантирилганлигини? Хозирги Узбекистон МТЖ ни легионерларсиз вариантини эди. Шу жамоа хам мавсумларда 4-5 тадан маглубиятга учрарди. Энди сиз хозирги Насафни легионерларсиз Узбекистон МТЖ варианти билан солиштириб куринг. Насафни ёркин уйнаган холатида хам 6:0 ёки 7:0 га маглуб этади. Насафни таркиби хеч канакасига кучли эмас.
   
27 июн 23:49:44
Davronbek Abduvaliev
Хааа яхши.
   
27 июн 23:49:42
Davronbek Abduvaliev
Хааа яхши.
   
27 июн 23:49:32
Davronbek Abduvaliev
Хааа яхши.
   
27 июн 19:16:37
Бахтиёр Ашуров
Жахонгир-9 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузикулга -........ ......га арпа уни бохона.Хозирда Насафдан иккита тенг кучли жамоа тузса булади.Бирини Бошковичга берса чемпион килар- ми- ди.Эх афсус. Чемпионат азия да мухлислар томонидан ёзиладиган "мухлислар фикрини укимайман"- деган эди -Рузикул-Яхёхужа билан мулокотда.
Ўқийди. Нега ўқимас экан. Рўзиқул яхши мураббий. Лекин тактик ақиллий мураббий эмас. Жамоага ўзида борини бериб бўлди. Энди бундан ортиғи бера олмайди!
   
27 июн 19:13:14
Бахтиёр Ашуров
Жахонгир-9 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Рузикулга -........ ......га арпа уни бохона.Хозирда Насафдан иккита тенг кучли жамоа тузса булади.Бирини Бошковичга берса чемпион килар- ми- ди.Эх афсус. Чемпионат азия да мухлислар томонидан ёзиладиган "мухлислар фикрини укимайман"- деган эди -Рузикул-Яхёхужа билан мулокотда.
Кузатигимча 2020 йилдан буён насаф суперлигада энг кучлий таркибга эга!
   
27 июн 16:50:50
solt kembel
?????
   
27 июн 16:47:51
Рахматилло Исманов
Бектемир Абманнонов, Маматказин, Фарход Сохибжонов ва Шерзод Эсановлар Андижонда порлашяпти. Энди эса улар сафига Турдимуродов кушилди! Ёш таркиб Андижонда!
   
27 июн 16:33:58
Jamshid Abdusamadov
Тулкинбеков уйинчими
championat.asia
Яндекс.Метрика