UZ

Сўнгги янгиликлар

09:51Клопп Алонсонинг "Реал"дан кетишига муносабат билдирди  3 09:23Жуд Беллингем ОАВни кескин танқид қилди  1 08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  6 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  7 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  53 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"га ютқазди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  1 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  4 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4

Икки таниш йўл. Улуғбек Бакаев қайси жамоани танлайди? Янгиликлар

Икки таниш йўл. Улуғбек Бакаев қайси жамоани танлайди?

Сўнгги йилларда "Сўғдиёна"ни совриндорлар қаторига қўшган, халқаро майдонга олиб чиққан Улуғбек Бакаев ўтган мавсум якунида истеъфога йўл олганди.

Эндиликда мутахассис олдида қайтиш учун иккита ҳтимолий вариант бор. 


"Сўғдиёна"

Айнан бугун "Навбаҳор" билан учрашувдаги натижа Бакаевнинг "Сўғдиёна"га келишини янада тезлаштириши ёки аксинча бўлиши мумкин. Клуб раҳбарияти Намангандан мағлубият билан қайтилган тақдирда Ёрқин Назаровнинг ўрнига номзод сифатида Улуғбек Бакаевни кўрмоқда. Бу деярли аниқ бўлиб улгурган танлов. Сир эмас, мураббий учун "Сўғдиёна" бегона эмас. У мухлисларни ғалабаларга, совринли ўринларга курашишга ўргатиб кетган. Бу сафар қайтиш Бакаев учун бир мунча енгил бўлади. Таркибда ўзи таниган йигитлар қолган. Ўзаги сақланиб қолган. Кўп нарса ўзгаргани йўқ. Қизиғи шуки, 2019 йил ҳам мутахассис "Сўғдиёна"ни 4-турдан сўнг Сергей Лушчандан қабул қилиб олганди. Бакаев Жиззахда менталитетни ўзгартира олди. Ғолиблик руҳини олиб кирди. Агарда клуб Ёрқин Назаровга имконият беришда давом этса, у ҳолда жаноб "coach" учун иккинчи танлов юзага келади. 

Жиззахдаги натижалари: 2019 4-ўрин, 2020 6-ўрин, 2021 2-ўрин, 2022 7-ўрин



"Бухоро"

"Кўҳна" шаҳар жамоаси икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлигага қайтди. Ҳаким Фузайлов Про лигада кетма-кет икки йил икки хил жамоани элитага олиб чиқишнинг "ҳадисини" олганини кўрдик. Бу борада тан бермасдан нима ҳам қиламиз.  Аммо тожикистонлик мураббийнинг "Бухоро" билан Суперлигадаги ишлари ҳозирча яхши, деб бўлмайди. Илк турдаги ғалабадан сўнг кетма-кет учта ўйиндан бери ютуқлар борасида "чилла" сақлашмоқда.  Мендаги маълумотларга қараганда, "Бухоро" раҳбарияти эҳтимолий вариантни топиб қўйган. Бу - Улуғбек Бакаев. 2017 йил қишида илк бор жамоа бош мураббийи этиб тайинланганида ҳали тажрибаси кам, мураббийликдаги илк қадамларини ташлаган пайтлар эди. Шунга қарамай 2 мавсум давомида жамоани турнир жадвали ўрта поғоналарида олиб юрди. Бугунги кунга келиб Бакаев анча тажрибаси ошган, кўникмаларга эга бўлган ҳолатда. Аммо мавсум ўртасида унга осон бўлмайди. Таркибдаги футболчилар, ўйин фалсафаси бутунлай бошқача. Бакаевга эса бу борада бироз вақт керак. Боз устига олдинда "Бухоро"ни "Бунёдкор", "Олимпик", "Нефтчи" ва "Навбаҳор" каби жиддий рақиблар билан тўқнашувлар кутиб турибди. Ҳаким Фузайловнинг тажрибаси, малакасига шубҳамиз йўқ. Балки клуб раҳбарияти охиригача ишонар. Бироқ кетма-кет 3та мағлубият бу огоҳлик қўнғироғи эканлигини пайқаш қийин эмас. 

"Бухоро"даги натижалари: 2017 6-ўрин, 2018 йил 6-ўрин

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика