RU

Последние новости

16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  0 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  0 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  1 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  0 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  4 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  1 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  9 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  4 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  1 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  4 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  6

Зукко мухлис танлови №8 Новости

Зукко мухлис танлови №8

Ҳурматли танловимиз иштирокчилари. Бугунгача ўтказилган босқичларда зукколигини намойиш этиб, ғолиблик сари интилган мухлисларга ўз ташаккуримни билдираман.
Танловда иштирок этиш билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаётган ҳар бир жумлани эътибордан четда қолдирмаяпмиз. Бу танловни ташкиллаштиришдан бош мақсад сифатида ўзимизнинг футболни яхши ўрганиш, уни қадрлаш ва доимо қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Шу сабабли, саволлар асосан ўзбек футболида содир бўлган воқеалар, статистика ва кўрсаткичлар асосида тузиляпти. Келажакда аниқроғи янги йилдан бошлаб бу танловни чемпионат кўринишида ўтказишни ўйлаб турибмиз. У ерда икки йўналишда саволлар сизнинг ҳукмингизга ҳавола этилади. Биринчи йўналиш ўзбек футболи бўлса, иккинчиси халқаро футболга оид саволлар бўлади. Бу борада сизларда қандай фикр бўлса, бемалол сайтда қолдиришингиз мумкин. Саволлар сони қанча бўлиши керак, тест кўринишида бўлиши маъқулми ёки ундан воз кечиш керакми?


Қуйидаги тест саволларига энг биринчи ва энг кўп тўғри жавоб берган иштирокчи ғолиб бўлади. Битта иштирокчи икки ва ундан ортиқ жавоб берса унинг фақат дастлабки жавоби қабул қилинади. Шу боис биринчи жавобингизни аниқ ёзинг. Кейингилари ҳисобга ўтмайди. Барчага омад! (Жавобларни 1А, 2А, 3А.. шаклида ёзиб қолдиринглар)


Зукко мухлис танлови № 8:
1.Ўзбекистон чемпионатида неча марта амалдаги чемпион навбатдаги мавсумда совринсиз қолган?

А) 5 марта
Б) 1 марта
С) 3 марта
Д) 4 марта

2.Ўзбекистон чемпионатида олтин медалга сазовор бўлган жамоалардан қайси бири кейинги мавсумда барчани таажжубга солган?
А) ДЎстлик
Б) Навбаҳор
С) Пахтакор
Д) МХСК

3.Ўзбекистон чемпионатида энг кўп жамоа қайси йили иштирок этган?
А) 1992
Б) 1997
С) 2000
Д) 2001

4.Олий лигада бир учрашувда мухлислар энг кўп нечта гол кўришга эришган?
А) 10та, Б) 13та, С) 11та, Д) 12та

5.Олий лигада энг кам гол урган тўпурар қайси йили қайд этилган?
А) 1992
Б) 1999
С) 2010
Д) 2004


Лойиҳа муаллифи Бахтиёр Ширинов. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика