RU

Последние новости

13:09Ғолиб номи аниқланмаган "Динамо" – "Насаф" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  3 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  2 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  28 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  12 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0

"Зомин" Тожикистон жамоасини мағлуб этди Новости

"Зомин" Тожикистон жамоасини мағлуб этди

Про-лига “Б” гуруҳи ғолиби – “Зомин” жамоаси футболчилари куни кеча қўшни Тожикистоннинг “Истарафшон” клуби билан ўзаро куч синашди.

“Истарафшон” – Тожикистон миллий чемпионатининг олий лигасида дебют мавсумини ўтказмоқда. Айни пайтда мазкур жамоа 6-поғонани эгаллаб турибди. Халқаро мақомга эга мазкур қарама-қаршилик “Янгиер” стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказган Жаҳонгир Жиямуродов шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Баҳснинг якуний натижаси бундан-да йирик кўринишга эга бўлиши мумкин эди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жонибек Кўчимов белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмаган. Таъкидлаш жоизки, “Зомин” жамоаси мураббийи, яқин ўтмишнинг тезкор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродов иккинчи бўлим ўрталарида захирадан майдонга тушди. 

Айнан унинг аниқ узатмаларидан сўнг, меҳмонлар дарвозаси уч бор ишғол этилган. Қўлга киритилган ушбу ғалаба “Зомин” жамаоаси футболчиси Абдумутал Турсунқуловга муносиб “тўёна” бўлди, дейиш мумкин. Шу куни Абдумутал ўзининг никоҳ тўйини нишонлаганди. 

“Зомин” (Ўзбекистон) – “Истаравшон” (Тожикистон) – 3:0. Янгиер шаҳри.

“Зомин”: Жавоҳир Комилов, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Вусал Магеррамов, Шерзод Жалилов, Асил Мансуров, Достон Баҳромов, Аваз Суюндиқов, Жонибек Кўчимов, Дурбек Камолов, Отабек Аҳмаджонов, Азамат Розиқов

Захирадан тушганлар: Жаҳонгир Жиямуродов, Шоҳжаҳон Аббосов, Достон Тошматов, Элдор Каримов, Азиз Аҳмедов, Фарруҳ Ходжибеков, Жасур Турдалиев, Давлат Ҳайдаров.

Голлар: Шоҳжаҳон Аббосов, Достон Тошматов (2та)

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика