RU

“Зомин” раҳбарияти Достон Тошматовни тақдирлади Новости

“Зомин” раҳбарияти Достон Тошматовни тақдирлади

Хабарингиз бор, “Зомин” жамоасининг тўпурари Достонбек Тошматов трансфер ойи вақтида Суперлига вакили “Нефтчи” жамоасига бориб қўшилган эди.

ПРО-Лига “Б” гуруҳи 19-турдан ўрин олган “Зомин” - “Лабса” (0:3) учрашувидан олдин “Зомин” жамоасининг собиқ тўпурари Достонбек Тошматов “Зомин" стадионида “Зомин” жамоаси рахбарияти томонидан жамоага қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Достонбек шу вақтга қадар, “Зомин” жамоаси сафида 2010 йилдан буён иккинчи лига, биринчи лига ва ПРО-Лига ўйинларида 172 учрашув ўтказиб, 98 голга муаллифлик қилган эди.    

“Зомин” ПФК матбуот хизмати


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика