“Зомин” 3 та назорат учрашуви ўтказди
06 авг 2017 18:14
Новости
“Зомин” 3 та назорат учрашуви ўтказди
Жамоа кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда йиғинга бир қатор тажрибали ва истеъдодли маҳаллий футболчилар жалб қилинган. “Зомин” янги футболчиларни назорат учрашувларини ташкил қилиб синаб кўрмоқда. Жамоанинг ўйин услубига мос келган ўйинчилар билан шартнома тузиш режалаштирилган.
Клуб томонидан шу кунгача 3 та назорат учрашуви ташкил қилинди. Биринчи учрашув олий лига иштирокчиси “Суғдиёна”га (6:1) ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, кейинги иккита учрашувда ғалаба қозонишди. Охирги иккита учрашув Биринчи лига жамоаларига “Янгиер” (3:2), “Ғаллаорол” (5:3) жамоасига қарши ўтказилди.
Эслатиб
ўтамиз, “Зомин” жамоаси Биринчи лига баҳсларининг иккинчи давра учрашувини ўз
майдони “Зомин марказий ўйингоҳи”да 19-тур
10 август куни “Насаф-2” жамоасига қарши ўтказади.
НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
“ЗОМИН” – “ҒАЛЛАОРОЛ” - 5-3.
Голлар: Д. Тошматов (13), Н. Ибрагимов (20), Э. Каримов (30), С. Абрамов (42), Р. Абдурасулов (47).
“Зомин”: О. Садиев, Ж. Саидов, А. Абдуллаев, Д. Икромов, Э. Каримов, Д. Камолов, Н. Ибрагимов, С. Абдуллаев, Д. Тошматов (Л. Файзуллаев, 29), О. Тойлоқов, С. Абрамов.
Акмал РАХМАТУЛЛАЕВ “Зомин” ПФК матбуот хизмати
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии