“Зомин”: 19 февралдан иккинчи йиғини бошлади
22 фев 2016 11:10
Новости
“Зомин”: 19 февралдан иккинчи йиғини бошлади
Иккинчи йиғинда биринчи ўқув йиғинида иштирок этган ўйинчилар ва ўткан йилги мусобақада жамоанинг асосий ўйинчилари йиғинга қўшилишган. Биринчи йиғин доирасида 3 та ўртоқлик учрашуви ташкил этилган бўлиб, “Зомин” жамоаси “Суғдиёна” жамоасининг ёшлари билан 4-0 хисобида, “Янгиер” жамоасини 5-2 хисобида енди ва “Бухоро” жамоасининг ўринбосарлари билан 2-2 ҳисобида дурранга имзо чекишган.
Иккинчи йиғинда ҳам жамоа бир қатор ўртоқлик учрашувлар ўтказиш ниятида. Жамоа фақат Биринчи лига жамоалари билан эмас балки Олий лигада иштирок этадиган жамоалари билан ўртоқлик учрашув ўтказишни мақсад қилган. Сабаби “Зомин” жамоаси расмий илк учрашувини Ўзбекистон Кубоги баҳсларида Олий лига иштирокчиси “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.
Ташкил этилаётган ўртоқлик учрашувларида “Оқ бўрилар”га омад тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, “Зомин” жамоасининг ташкил топгандан буён “Оқ бўрилар” лақабига эга.
Акмал РАХМАТУЛЛАЕВ
“Зомин” ПФК матбуот котиби
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии