RU

Последние новости

11:15Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда Беларусга қарши ўйнайди  0 10:50«Барселона» афсонаси «Интер Майами»ни бошқариши мумкин  0 10:47Суперлига. 25-тур ҳакамлари маълум  0 10:17«Ливерпуль» 85 миллион еврога ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 09:44«Реал» Эндрикни АПЛ жамоасига ижарага бериши мумкин  0 09:10Месси яна бир рекордни такрорлади  5 08:37Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  41 07:59ЖЧ-2026 саралаш. Бразилия ва Уругвай ўзаро дуранг ўйнади, Аргентинада қийин ғалаба ва бошқа натижалар  4 07:46"Интер Майами" устози истеъфога чиқди  3 02:44Миллатлар лигаси. Швециядан 6:0, Туркия Черногорияга мағлуб бўлди, Нидерландия ва Германиядан меҳмонда дуранг ва бошқа натижалар  4 01:52"Реал" қишда Александер-Арнольдни харид қилиш фикридан қайтди  4 01:28ЖЧ-2026 саралаши. Австралия 90+6да мағлубиятдан қутулиб қолди, Қувайт ва Иордания ўзаро дуранг ўйнади  14 00:20"Манчестер Сити" январда Гвардиоланинг клубдаги келажаги бўйича қарор қабул қилишини кутмодқа  0 23:53Ўртоқлик ўйини. Россия Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 23:22"Реал" 21 ёшли ҳимоячи учун 90 млн евро сарфлаши мумкин  4

Зоир Тўрақулов: “Виждоним қийналганидан раҳбариятдан истеъфо сўрадим” Новости

Зоир Тўрақулов: “Виждоним қийналганидан раҳбариятдан истеъфо сўрадим”

Куни-кеча Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида бош мураббийнинг истеъфоси юз берди.


Куни-кеча Ғузорнинг “Шўртан” жамоасида бош мураббийнинг истеъфоси юз берди. Бунгача жамоа натижаларига масъул шахс бўлиб келган Зоир Тўрақулов ўз аризасига биноан ишдаш бўшашга қарор қилди. Мураббийнинг ўзи билан суҳбатлаганимизда, бунинг сабабларини қуйидагича изоҳлади.

- Тўғриси, “Шўртан”нинг қайд этаётган натижаларидан чуқур қайғудаман. Албатта натижага ҳар доим бош мураббий жавоб беради. Лекин бош мураббий ўзини қанчалик эркин ҳис қилиб, ишламоқда? У ўзи истаганларини амалга ошира оляптими? Деган саволлар ҳам йўқ эмас. Очиғини айтганда, сўнгги пайтлардаги салбий натижалардан сўнг руҳий ўрага тушиб қолгандекман. Энг аввало жамоа мухлислари олдида ҳижолат чекиб қолдим. Виждоним қийналиб кетти. Шу боис раҳбариятнинг қабулига кириб, истеъфо сўрадим. Холбуки, менга шу кунгача ҳеч ким “Кет” дея мурожаат қилмаганди. Шундай бўлсада, ўз хоҳишимга кўра, жамоа бошқарувини топширдим – дея гап бошлади Зоир Тўрақулов.  

- Чемпионатнинг 5та тури ортда қолган бўлсада, ҳамон ғалаба қозона олмай келмоқдамиз. Бунинг сабаблари жуда кўп. Чуқур ёндошадиган бўлса, ҳаммаси энг аввало қишки тайёргарлик, селекция жараёнига бориб тақалади. Олдинги раҳбаримиз (Облаёр Расулов назарда тутилмоқда - муаллиф) қишда ўзим истаган футболчиларни эмас, балки ўзи хоҳлаган йигитларни олиб келди. Қолаверса биз февраль ойида ҳам таркибимизни мукаммал кўринишга келтириб улгурмагандик. Натижада бугунги кунда “Шўртан”нинг аҳволи оғир бўлиб турибди. Бундай бўлишини олдинроқ сезгандим. Чемпионат бошланиши арафасида раҳбарият билан учрашиб, унга ўзим истагандек ишлай олмаётганимни, шу боис бошқарув постига бошқа мутахассисларнинг номзодини кўриб чиқишини, мен эса иккинчими ёки учинчими? Муҳими мураббийлар штабида ишласам бўлди дегандим. Мабода клубга керак бўлмасам, у холда ўзимга бошқа иш топишимни ҳам билдиргандим. Шунда у киши йўқ дея қарорида қатъий туриб, ёрдам беришларини айтганди. Ишонасизми мураббийлар штабини ҳам кўнгилдагидек туза олмадик. Кўпинча йигитларни ўйиндан олдин чигалёзди машқларига ўзим олиб чиқдим. Мен бундан сира уялмайман. Чунки ўз ишимни бажардим.  
- Таркибдаги айрим футболчилар ўз ишига сидқидилдан ёндошмаяпти. “Обод” билан “Сўғдиёна” жамоасининг ўйинларини кўрдим. Уларнинг футболчиларида қандайдир ўз ишига бўлган муносабат бошқача. Олий лига дебютанти “Обод”да менимча энг катта ойлик маош 1,5 миллионни ташкил этади. Лекин ўйин борасида улар бошқалардан қолишмаяпти. Йигитлар олий лигада ўйнаш учун астойдил харакат қиляпти. “Шўртан”да эса аксинча. Ваҳоланки таркибимизда олий лиганинг футболчилари йиғилган. Уларнинг кимларлигини аниқ ном билан айтиб ўтмоқчи эмасман. Гап эгасини топиб олади деб ўйлайман. Ҳаммаси уларнинг виждонига ҳавола.
- Кимдир “Шўртан”нинг шу даражага келишини истади шекилли. Ҳеч кимдан ҳафа эмасман. Энди маълум муддат дам оламан. Балки бошқа соҳада ишларман. Ҳалол пул топиб, оила боқишнинг айби йўқ. У қандай иш бўлишидан қатъий назар.
- “Шўртан”нинг янги раҳбари Шоди Мажидовични яхши биламан. Илгари у киши билан бирга футбол ўйнаганмиз. Мени хурсанд қилган жиҳати, у киши иш бошлагач, жамоада ҳар жиҳатдан ижобий томонга ўзгариш кузатилмоқда. Таркибда ўзига хос “тозалов” ишлари олиб борилмоқда. Йил бошида таниш-билишчилик кучайиб кетганди. Мен сизга айтсам, яқинда олдимга бир футболчи келиб, мени асосий таркибда ўйнатинг, имконият беринг деди. Тўғриси, уни жамоага мен таклиф этмаганман. Кимдир орқали келган. Агарда талабга жавоб берса, бажонидил асосий таркибда ўйнатаман. Лекин бундай деб бўлмайдида. Хўп, дея уни ўйнатиб, имконият берсам-ку, натижа ижобий бўлмаса, эртага раҳбариятни олдида у футболчи эмас, балки мен жавоб бераман. Афсуски, жамоамизнинг бугунги холати мени жуда ранжитади. Айни дамда тушкун кайфиятдаман. Гапирса гап кўп...- дея сўзини якунлади Тўрақулов.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика