RU

Последние новости

16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  0 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  6 14:53Суперлига. "Олимпик" - "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  0 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  3

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоага бежизга чақирилмаганимни исботлашим керак" Новости

Зоҳир Қўзибоев: "Терма жамоага бежизга чақирилмаганимни исботлашим керак"

«Машъал» клуби ҳужумчиси Зоҳир Қўзибоев ҳам ниҳоят миллий терма жамоамиздан таклиф олди.
Ўтган йили футболчи олий лигада дебютини ўтказганига қарамай, мавсумни бир текис ўтказганди. Ниҳоят, терма жамоа мураббийлар штаби Қўзибоевни синаб кўришга қарор қилди.

Олий лиганинг 1-турида Зоҳир Қўзибоев «Машъал»ни XXIV миллий чемпионатмизнинг  «Навбаҳор»га қарши кечган ўйинида сардор сифатида майдонга олиб тушди. Ўйиндан сўнг футболчи билан суҳбатлашдик.

- ХХIV миллий чемпионатимиз стартини ғалаба билан бошладинглар. Дастлабки турда муваффақият қозониш осон кечмаган бўлса керак?
- Янги мавсумни ютуқ билан бошлашни барча истайди. Жумладан, бизнинг ҳам асосий мақсадимиз илк ўйинда ғалаба қозониш эди. «Навбаҳор» билан бўладиган ўйинга қадар тайёргарликни жиддий тарзда олиб бордик. Чунки Наманганда ўйнаш қийин бўлишини билардик. Жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйганимиз натижанинг ижобий бўлишига сабаб бўлди. Шу тариқа, зафар қучдик. Ишонаманки, бу ғалаба кейинги баҳсларда янада яхшироқ ўйин намойиш этишимизга туртки бўлади.

- «Навбаҳор» клуби ҳам мавсумолди тайёргарлик пайтида сезиларли даражада кучайди. Бу ўзаро ўйинда сезилдими?
- Албатта. Майдон эгалари ёмон ўйин кўрсатишмади. Айниқса, жамоанинг легионер дарвозабони анча тартибли ўйин кўрсатди. Кўплаб вазиятларда жамоа жонига оро кирди. Боз устига наманганлик мухлислар илк ўйин бўлгани боис, стадионга кўп келишди. Улар «Навбаҳор»ни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Бу ҳам учрашувга  ўз таъсирини ўтказди.



- Ўйинда сиз жамоадошларингизни сардор сифатида майдонга олиб чиқдингиз. Демак, жорий мавсумда клуб сардори сифатида сизни кўрар эканмизда?
- Ҳа, янги мавсум олдидан жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби жамоа сардори сифатида мени сайлашди. Футболчилар ҳам шундай қарорга келишганидан сўнг бир овоздан сардор этиб тайинландим.

- Сардорлик нақадар масъулиятли эканлигини билсангиз керак?
- Бўлмасамчи! Масъулиятли вазифани сидқидилдан бажаришга киришмоқчиман. Албатта, сардорлик боғичи остида тўп суриш футболчида ёқимли ҳисларни келтириб чиқаради. Лекин унинг масъулиятини ҳам ҳис қилиш лозим. Менга шундай ишонч билдиришган экан, уни тўлиқ оқлаш учун боримни беришга тайёрман.

- «Машъал» жорий мавсумни ғалаба билан бошлади. Энди буни давом эттириш учун нималарга кўпроқ аҳамият бериш керак?
- Мавсумни бир текисда ўтказиш қийин. Барқарорликни ушлаб қолиш учун эга хатоларсиз ўйин кўрсатиш лозим. Бу йилги чемпионат баҳслари ўтган йилларга нисбатан қизиқарли тарзда кечса керак. Негаки,  иштирокчилар сони ошган ва бунинг оқибатида ҳар бир ўйинда муросасизлик юзага келади деб ҳисоблайман. «Машъал» ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушади. Асосийси, барқарорликни давом эттиришга эътибор қаратамиз.

- Янги мавсумда клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Уни амалга ошира оласизларми?
- Мақсадларимиз улкан. Буни яширмоқчи эмасмиз. Ўтган йилги натижамиздан сўнг, буни тасодифга йўйганлар ҳам бўлди. Шундай фикрларни нотўғри эканлигини исботлашимиз керак. Бунинг учун ҳар бир турда муваффақият қозонишда давом этмоқчимиз. Шу орқали ўтган мавсумдаги натижага меҳнатимиз орқали эришганимизни кўрсатмоқчимиз. Бир сўз билан айтганда, ўтган йилгидан ҳам яхшироқ кўрсаткичга эришмоқчимиз.

- Ўтган мавсумда чемпионат тўпурари бўлиш имкониятига эга бўлгандингиз. Бироқ Артур Геворкян сиздан кўпроқ гол уриб, тўпурарликни илиб кетган эди. Бу йилги мақсадлар қандай?
- Кўпроқ гол уришни хоҳлайман. Ўтган мавсумда тўпурарлик пойгасида Геворкянга имкониятни бой берган эдим. Бу йил эса бу кўрсаткични яхшилашни ва тўпурар бўлишни мақсад қилганман. Ишонаманки, бунга эриша оламан. Бироқ мен учун шахсий кўрсаткичдан кўра, жамоавий натижа муҳим аҳамиятга эга.



- Ортда қолган мавсумда сиз ҳужумда чизиғида Мўйдин Мамазулунов билан ажойиб тандем ҳосил қилгандингиз. Бу йил кимни ўзингизга шерик сифатида кўрмоқдасиз?
- Мен футболчи танламайман. Бош мураббий ким билан тандем ҳосил қилиб ўйнашимни истаса, имкон қадар ўша ўйинчи билан тил топишиб кетишга ҳаракат қиламан. Мамазулунов билан яхши чиқишиб кетган эдик. Бу йил жамоамизда Шоҳруҳ Достонов ва Владислав Иванов ҳужумда тўп сурмоқда. Яна бир қатор ёшлар бор. Александр Хомяков қайси бирини мен билан ўйнатишни мақсад қилган бўлса, айнан ўша билан тил топишиб кетишга тайёрман.

- Ниҳоят миллий терма жамоадан таклиф олдингиз. Буни олдиндан кутганмидингиз?

- Тўғрисини айтиш керак, миллий терма жамоадан таклиф олишни анчадан буён хоҳлаётгандим. Ўтган йили ҳар бир баҳсда яхши ўйин кўрсатиб, терма жамоа мураббийлари назарига тушишга  интилдим. Негаки, юртимизда тўп сураётган футболчиларнинг асосий мақсади, миллий терма жамоада тўп суриш. Буни мен ҳам ва бошқалар ҳам истайди.

- Терма жамоадан таклиф олганингиздан сўнг яна қандайдир мақсадларни олдинга қўйган бўлсангиз керак?
- Шундай. Терма жамоа йиғинига чақирилганимни билганимдан сўнг мақсадларим янада катталашди. Футболчида доимо юқори мақсад бўлиши керак. Мен анчадан бери терма жамоадан таклиф кутаётгандим. Бунга эришдим. Энди бежизга чақирилмаганлигимни исботлаш вақти келди. Шуни инобатга олган ҳолда жисмоний тайёргарлигимни оширишга ҳаракат қиламан.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика