RU

Последние новости

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Зоҳир Пиримов: "Ҳарактер кўрсата олдик" Новости

Зоҳир Пиримов: "Ҳарактер кўрсата олдик"

"Бухоро" жамоаси Coca Cola Суперлига 4-турига келиб мавсумдаги илк очкосини ишлади.

"Бухоро" жамоаси бугун маълум сабабларга кўра "Андижон"ни Муборакдаги "Баҳром Вафоев" стадионида қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда сўнги дақиқаларда урилган гол бухороликларга бир очко олиб келди. Беллашувдан сўнг эса заҳирадан майдонга тушган футболчи Зоҳир Пиримов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қўлимиздан келганча қисқа фурсат мобайнида "Андижон" билан ўйинга ҳозирлик кўрдик. Жамоадошларим илк дақиқалардан ёмон ҳаракат қилишмади. Мураббийимиз айтганидек кераксиз пенальти барчасини ўзгартириб юборди. Натижада ҳужумга ўтдик ва ўйинимизни ўзгартирдик. Лекин, яна пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳеч бўлмаса бир очко ишладик. Мағлубиятга учрамадик. 

Жисмоний томондан рости қийналдик. Чунки, ҳали етарли даражада тикланишга улгурмаганмиз. Кейинги турга қадар тезроқ формага кириб олишга ҳаракат қиламиз. Охиргача курашдик. Футбол ҳакам ҳуштаги чалингунигача ўйналади. Умумий қилиб айтганда ҳарактер кўрсата олдик. Бу бизнинг кайфиятимизга ижобий таъсир қилади деган умиддаман",- дейди Зоҳир Пиримов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика