RU

Последние новости

13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  2 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  1 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  35 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  4 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  60 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  23 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  44 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2

Зоҳид Нурматов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик" Новости

Зоҳид Нурматов: "Вазиятлардан фойдалана олмадик"

"Навбаҳор" ва "Олмалиқ" ўртасидаги баҳсдан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига “Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовнинг дисквалификация муддати якунланмагани сабабли ёрдамчи мураббий Зоҳид Нурматов жавоб қайтарди:
- Ўйинга ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, жуда шиддатли тарзда ўтди. Майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда тушгандик. Гол уриш учун қулай имкониятларга эга бўлдик. Лекин, вазиятлардан фойдалана олмадик.

- Ўйлашимча, футболчиларимиз танаффусдан кейин ҳам худди биринчи бўлимдаги каби шиддатли руҳда ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиз сабабли йигитлар кучига куч қўшилди. Танаффусдан кейин рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олганлиги боис бўшашмасдан ҳаракат қилиб, вазиятдан чиқиб кетишга интилдик.

- Рақиб ўйини ҳақида гап кетганда, “Олмалиқ” жамоаси бугунги кундаги энг кучли клублардан бири саналади. Жамоа таркибидан маҳоратли футболчилар жой олишган. Бунинг исботи сифатида олмалиқликларни мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнини келтириб ўтишим мумкин. Жорий чемпионатда юқори поғоналардан жой олишнинг ўзи бўлмаётганини барча кўриб турибди.

- Кейинги учрашувларда “Олмалиқ” жамоасига омад тилаб қоламан. Умуман олганда, футболчиларимиз ўйинни яхши бошлашди. Лекин, танаффус арафасида ўтказиб юборилган гол қайсидир маънода жамоамиз аъзоларига таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, дурангни таъминлай олдик. Агар меҳмонлар биринчи бўлим сўнггида гол урмаганида, ўйин бошқача руҳда ўтган бўларди деб ўйлайман.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика